Ayuqa
Аюқа (1647 — 1724) — Қалмиқлар хони. Ҳокимият тепасига 1672-йил келиб Волга бўйларидаги барча қалмиқларни бирлаштирган ва ўз мулкини анча кенгайтирган. Россия ҳукумати Аюқани хон деб 1712-йил тан олган. Аюқа дам Жунғария, дам Россияга ён босиб турган, баъзан эса рус ерларига чопқунлар уюштирган. Чоризм Қуйи Волга бўйида ўз мавқеини мустаҳкамлаш мақсадида Аюқани қўллаб-қувватлаган ва унинг ҳарбий кучларидан Аштархон қўзғолони (1705 — 1706) ва Булавин қўзғолони (1707 — 1708)ни бостиришда, шунингдек Шимолий уруш (1700 — 1721)да фойдаланган.
| Аюқа | |
|---|---|
| Қалмиқистон хони | |
|
Мансаб даври 1672 – 1724 | |
| Ўтмишдоши | Мўнчак |
| Вориси | Серен-Дўндиқ |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди | 1642 |
| Вафоти | 1724 |
| Болалари | Хҳакдор-Жаб, Серен-Дўндиқ, Гунжап, Санчжаб, Гунделек ва Галдан-Данжин |
| Отаси | Мўнчак |
Адабиётлар ва манбалар рўйхати
1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
Ҳаволалар
- Аюка-хан, современник Петра И (Wайбаcк Мачине сайтида 2012-08-24 санасида архивланган)
- Аюка, Аюкай
- Аюка-хан (Wайбаcк Мачине сайтида 2013-06-17 санасида архивланган)
- Аюка-хан: человек и политик
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |