Айём (арабча, явм ва кун сўзининг кўплиги) – байрам олди ва байрам кунлари. Қутлуғ ва табаррук кунлар ма’носида улуғ айём (улуғ кунлар) деб қўлланган. "Улуғ айём" ибораси билан бир қаторда, ўзбек халқида "айёмлари қутлуғ бўлсин", "айёмингиз муборак бўлсин" тарзида байрам билан қутлаш, яхши тилаклар тилаб, бир-бирларига мурожаат қилиш одат бўлиб қолган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил