Ayzek Azimov
Исааc Асимов (талаффузи: Айзек Азимов; 1920-йил 2-январ, Петровичи қишлоғи, Белоруссия — 1992-йил 6-апрел, Ню-Ёрк, АҚШ) — америкалик ёзувчи-фантаст, фан тарғиботчиси ва биохимик олим. 1923-йилда оиласи билан АҚШга кўчиб келган ва Ню-Ёркда жойлашган. Колумбия университетини тамомлаб, биохимия бўйича фалсафа доктори (ПҳД) илмий даражасини олган.
Адабий фаолиятини 1939-йилда илк ҳикоясини нашр эттириш билан бошлаган. Шундан сўнг илмий фантастика жанрида бир қатор таниқли асарлар яратган, жумладан: „Мен роботман“ (1950), „Пойдевор ва империя“ (1952), „Коинот оқимлари“ (1952), „Мангулик интиҳоси“ (1955), „Нейтрино“ (ҳикоя, 1955), „Дарбадар“ (1966), „Пойдевор қирралари“ (1982) ва „Пойдевор ва Ер“ (1986). Асимов илмий фантастикага интеллектуал наср унсурларини олиб кирган, асарларида ижтимоий муаммоларни ҳам кўтарган. У илмий фантастика жанрининг энг йирик намояндаларидан бири ҳисобланади. Ёзувчининг бир қанча ҳикоялари ва „Коинот оқимлари“ романи ўзбек тилига таржима қилинган[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |