Az-Zahraa
Аз-Заҳраа (арабча: الزهراء) Сурия шимолида жойлашган қишлоқ. Маъмурий жиҳатдан Ҳалаб муҳофазасининг Азаз округи таркибига киради. Ҳалаб шимоли-ғарбида жойлашган. Шимоли-шарқда Телл Рифаат ва Маер, жанубда эса Анадан билан чегарадош. Сурия Марказий Статистика Бюроси (CБС) маълумотларига кўра, 2004-йил аҳолини рўйхатга олишда аз-Заҳраа аҳолиси 13 780 кишини ташкил қилган[1]. Аз-Заҳраа аҳолиси асосан шиалар. Шаҳарча Нубл билан биргаликда Ҳалаб муҳофазасидаги асосан суннийлар яшайдиган ҳудуддаги шиалар яшайдиган кичик маъмурий бирликларни ташкил қилади.
Аз-Заҳраа الزهراء | |
|---|---|
| Шаҳарча | |
| Мамлакат | Сурия |
| Муҳофаза | Ҳалаб |
| Округ | Азаз округи |
| Ноҳия | Нубл |
| Аҳолиси (2004) |
13 780[1] |
| Вақт минтақаси | УТCЕЭТ +2; +3 |
| Назорат |
|
Сурия фуқаролар уруши
Нубл ва аз-Заҳраа ҳукуматга қарши Озод Сурия армияси (ОСА), ан-Нусра фронти (ал-Қоиданинг Суриядаги тармоғи) ва Аҳрор аш-Шом томонидан қамал қилинган. Нублда ташқарига ҳаракатланиш кескин чеклангани сабали ҳудуд таъминоти Сурия армиясининг ҳаво орқали ташиладиган юкларига таянарди. Нубл ва атрофидаги қишлоқлар аҳолиси ўртасида муносабатлар одатда дўстона бўлса-да, Сурия фуқаролар уруши даврида қўшни сунний қишлоқлардан келган ҳукуматга қарши кучлар Нубл ва аз-Заҳраа шаҳарларида ҳукуматни қўллаб-қувватловчи қуролли гуруҳлар жойлашганини ва улар мухолифат тарафдорларига ҳужумлар уюштирганини таъкидлашган. Нубл ва унинг атрофидаги мухолифатчи қишлоқлар ўртасида кўплаб одам ўғрилашлар содир бўлган[2][3]. Қўзғолончиларнинг бир неча ойлик қамали ва доимий ўзаро ўғрилашлардан сўнг, ҳар икки шаҳардаги халқ қўмиталари 2013-йил 27-мартда сунний исёнчилар билан музокараларни бошлашга келишиб олдилар. Музокаралар ўтказиш тўғрисидаги келишувни қўшни Курд Дағ минтақасидаги курд партиялари томонидан ташкил этди. Бу минтақа ПЙД курд жангчилари назорати остида турарди. Музокараларни курдлар бошқариб турди ва ҳар икки томондан ўғрилаб кетилган бир неча киши озод қилинди[4].
2016-йил 3-февралда Сурия Араб армияси ва Ҳизбуллоҳнинг ҳужуми натижасида қамал тугатилди[5].
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 Генерал Cенсус оф Популатион анд Ҳоусинг 2004 (Wайбаcк Мачине сайтида 2020-01-10 санасида архивланган). Сйриа Cентрал Буреау оф Статистиcс (CБС). Алеппо Говернорате. (арабча)
- ↑ Ҳендаwи, Ҳамза. Ин Сйриа, Сунни ребелс бесиэге Шиите виллагес. Яҳоо Неwс. Оригиналлй публишед бй Ассоcиатед Пресс. 2012-10-18,
- ↑ Ландис, Жошуа. Cлинтон Ҳелпс Шапе Неw Сйриан Гов ин Эхиле Сйриа Cоммент. 2012-11-01.
- ↑ АФП. „Сйриа Курдс ҳелп Шиите, Сунни фигҳтерс неготиате“. НОW (2013-йил 27-март). 2018-йил 5-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 27-март.
- ↑ "Ҳезболлаҳ, Сйриан армй бреак ребел сиэге оф нортҳерн Шиите тоwнс". Тҳе Даилй Стар. ҳттп://www.даилйстар.cом.лб/Неwс/Миддле-Эаст/2016/Феб-03/335430-ҳезболлаҳ-сйриан-армй-бреак-ребел-сиэге-оф-нортҳерн-шиите-тоwнс-нубол-анд-заҳраа-сеcуритй-соурcе.ашх.