Az-Zohir
Абу Наср Муҳаммад ибн ан-Носир (арабча: أبو نصر محمد بن الناصر) (1175-йил – 1226-йил 11-июл), ал-Зоҳир би-амруллоҳ (арабча: الظاهر بأمر الله; сўзма-сўз таржимаси — „Худонинг амри билан пайдо бўлган“) шоҳ номи билан машҳур. 1225–1226-йилларда Бағдодда ҳукмронлик қилган Аббосийлар халифаси. 1225-йилда отаси ан-Носирнинг ўрнига Аббосийларнинг 35-халифаси этиб тайинланган.
| Аз-Зоҳир | |||||
|---|---|---|---|---|---|
| Халифа Амир ал-Мўминин | |||||
|
Милодий 1225—1226-йилларда Синдда Қарлуғийлар ҳукмдори Сайфиддин ал-Ҳасан (1239—1249) ҳукмронлиги даврида Аббосийлар халифаси аз-Зоҳир номи билан зарб қилинган тангалар. | |||||
| Аббосийлар халифалигининг 35-халифа Бағдодда Аббосийлар халифалиги | |||||
| Салтанат | 1225-йил 5-октябр – 1226-йил 10-июл | ||||
| Ўтмишдоши | Ан-Носир ли-диниллаҳ | ||||
| Давомчиси | ал-Мустансир И | ||||
| Туғилиши |
1175-йил Бағдод, Ироқ | ||||
| Вафоти |
1226-йил 11-июл (51 ёшда) Бағдод | ||||
| Дафн этилган жой |
Бағдод | ||||
| Турмуш ўртоғи |
Баб Жавҳар Ҳаёт хотун Заҳро | ||||
| Фарзандлари | Ал-Мустансир И | ||||
| |||||
| Сулола | Аббосийлар сулоласи | ||||
| Отаси | Ан-Носир | ||||
| Онаси | Асмо | ||||
| Дини | Ислом, суннийлик | ||||
Ҳаёти
Аз-Зоҳир би-амруллоҳ халифа ан-Носир ва Асмо Умму Муҳаммаднинг ўғли бўлган. Тўлиқ исми Муҳаммад ибн Аҳмад ан-Носир, куняси Абу Наср. 1189-йилда ан-Носирнинг вориси этиб тайинланган. Қисқа муддат давом этган ҳукмронлиги даврида солиқларни камайтирган ва босқинларга қарши туриш учун кучли қўшин тузган. Аз-Зоҳир 1226-йил 10-июлда, тахтга ўтирганидан 9 ой ўтиб вафот этган.
Оиласи
Аз-Зоҳирнинг Ҳаёт хотун исмли канизаги бўлиб, асли турк миллатига мансуб бўлган. Ҳаёт хотун халифанинг севимли ва ишончли канизаги, шунингдек, унинг ўғилларидан бирининг онаси бўлган. Аз-Зоҳирнинг ўлимидан сўнг озод қилиб юборилган. Ҳаёт хотун 1241-йил 16-августда вафот этган ва халифа ал-Мустадий мақбарасига дафн қилинган[1]. Халифанинг Боб Жавҳар исмли яна бир канизаги бор эди. У ҳам турк бўлиб, аз-Зоҳирнинг севимлиси аёлларидан эди. Боб Жавҳар 1241-йил 1-августда вафот этган ва Русофа қабристонидаги халифа қабрлари ёнига дафн қилинган[1]. Аз-Зоҳирнинг яна бошқа бир турк канизаги бўлиб, у бўлажак халифа ал-Мустансир И нинг онаси эди[2][3].
Яна қаранг
- Ас-Сарай масжиди – аз-Зоҳирнинг отаси ан-Носир томонидан қурилган.
- Зумурруд Хотун масжиди ва мақбараси – аз-Зоҳирнинг бувиси томонидан қурилган.
- Умар Суҳравардий мақбараси.
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 ал-Сāʿī, Ибн. كتاب جهات الأئمة الخلفاء من الحرائر والإماء المسمى نساء الخلفاء: Wомен анд тҳе Cоурт оф Багҳдад, Либрарй оф Арабиc Литературе. НЙУ Пресс, 2017 — 75–76-бет. ИСБН 978-1-4798-6679-3.
- ↑ Ризви, Саййид Саээд Акҳтар. Утумwа: Мтазамо wа Киисламу на wа Нчи за Магҳариби. Ал-Итраҳ Фоундатион, 2005 — 64-бет. ИСБН 978-9987-9022-4-8.
- ↑ Ҳасан, М.. Ҳисторй оф Ислам: Cлассиcал период, 571-1258 C.Э, Ҳисторй оф Ислам. Исламиc Публиcатионс, 1998 — 304-бет.
Аз-Зоҳир Бану Ҳошим Cадет бранч Таваллуди: 1175 Вафоти: 1226-йил 11-июл
| ||
| Суннийлик унвонлари | ||
|---|---|---|
| Олдингиси | Ислом халифалари Аббосий халифалар 1225-йил 5-октябр – 1226-йил 11-июл |
Кейингиси |