Aza
Аза (арабча – сабр, бардош) – марҳумнинг иззат-ҳурмати ва хотираси учун ма’лум муддат тутиладиган мотам. Аза тутиш одати қадим замонлардан мавжуд бўлиб, халқларнинг диний э’тиқодларига кўра фарқланади. Исломда Аза тутиш муддати уч кун. Лекин эри вафот этган аёллар учун Идда муддати эса тўрт ой-у ўн кун. Аза вақтида аёллар оддий матодан қора ёки кўк либос кийишади. Ба’зи халқларда, жумладан ўзбекларда Азани узоқ тутиш – бир йилгача қора кийим кийиш, тўй қилмаслик ва ҳоказо одатлар сақланган. Шунингдек, марҳум дафн этилгандан кейин уни хотирлаб етти, йигирма, қирқ, ҳайит оши, йил оши, кирювди, пайшанбалик, якшанбалик, оқкияр каби мотам маросимлари ўтказилади. Бу удумлар халқ ҳаётига ғоят сингиб кетган. Лекин бу ан’анавий маросимларнинг шар’ий асоси бўлмаганлиги сабабли ислом динида уларнинг кўп томонлари тан олинмайди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси буларнинг ўрнига марҳум руҳини шод этиш учун бошқа хайрли ишлар қилиш жоизлиги ҳақида бир неча фатво чиқарган (яна қаранг: Мотам маросимлари).
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |