Зиёсферада исми Азамат ва фамилияси Акбаров бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Азамат Акбаров (1977-йил, Самарқанд, ЎзССР) – тилшунос, амалий тилшунослик бўйича фан доктори, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (ПҳД), профессор. "Хорижий тилларни ўргатиш ва амалий тилшунослик" халқаро илмий-назарий журнали бош муҳаррири.

Азамат Акбаров
Файл:Азамат Акбаров.жпг
Таваллуди 1977-йил
Самарқанд, Самарқанд вилояти, ЎзССР
Истиқомат жойлари Швеция, Жанубий Корея, Босния ва Герсеговина, Қозоғистон
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi ЎзССР→Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Касби Тилшунос, профессор
Таълими
Илмий даражаси Фан доктори
Илмий унвони Профессор
Дини Ислом

Ҳаёти

Акбаров Азамат Анварович 1977-йил Самарқанд шаҳрида таваллуд топган. Ўрта мактабда дастлаб франсуз тилини, кейин эса инглиз тилини ўрганган[1][2]. 1995–1999-йилларда Самарқанд давлат чет тиллар институтида инглиз тили филологияси йўналишида таҳсил олиб, 1999–2001-йилларда шу университетда магистрлик даражасини қўлга киритган[3]. 2002–2003-йилларда иккинчи мутахассислик сифатида Швециянинг Даларна университетида сиёсацҳунослик йўналиши бўйича магистрлик даражасини олган. 2009-йили Жанубий Кореяда инглиз тилшунослиги йўналишида докторлик диссертациясини ёқлаган[2].

Фаолияти

Дастлаб 1999–2001-йилларида Самарқанд давлат чет тиллар институтида фаолият юритган. 2004–2006-йилларида Жанубий Кореянинг Пусан чет тиллари университетида Ўрта Осиё тадқиқотлари факултетида ўзбек тили, тарихи, маданияти йўналишида дарс берган. 2009–2016-йиллар Босния ва Герсеговина пойтахти Сараево шаҳридаги халқаро Бурч университетида „Инглиз тили ва адабиёти“ кафедраси мудири, Педагогика факултети декани ва 2012–2016-йилларда ушбу университетнинг илмий ишлар ва халқаро муносабатлар бўйича проректори лавозимида ишлаган[2].

2014-2016 йиллари халқаро амалий тилшунослар ассоциациясининг вице-президенти, 2014-2016 йиллари Босния ва Герсеговина амалий тилшунослар ассоциациясининг президенти, 2016-2018 йиллари Қозоғистон амалий тилшунослар ассоциациясининг президенти бўлган[1].

2016–2018-йилларда „Ал Фаробий“ номидаги Қозоқ миллий университети умумий тилшунослик ва европа тиллари кафедраси профессори лавозимида; 2018–2019-йилларда Жанубий Кореянинг Пусан чет тиллар университетида шарқшунослик факултети профессори лавозимида ўз фаолиятини олиб борган[1].

2019-йилда Самарқанддаги „Ипак йўли“ туризм халқаро университетига проекторлик лавозимига таклиф қилинган[4] ва у таклифни қабул қилиб, шу йилдан ўз фаолиятини бошлаган[3][5][6]. 2020-йилнинг январ ойига келиб, сохта диплом туфайли проекторлик лавозимидан бўшатилган[7][8][9][10]. Сентябр ойига келиб эса сохта дипломи учун эмас, балки ўз аризасига кўра ишдан кетганли ҳақида расмий маълумот берилган[11][12].

2022-йилдан „Боурса Натионал“ компанияси ижрочи директори[13], 2023-йилдан „Силк Роад Ресеарч Аcадемй“ ижрочи директори сифатида фаолият юритади[14].

Илмий фаолияти

Азамат Акбаров жами 27 та илмий китоб муаллифи ҳисобланади[15]. 2004-йилда Жанубий Кореяда илк бор ўзбек тилини ўрганаётган талабалар учун 200 бетлик дарслик ёзган[2]. 2013–2018-йилларида ўзбекистонлик ўқитувчи-профессорлар билан ҳамкорликда мақолалар ёзган. 2015-йилда "Чет тилини ўргатишдаги ёндашув ва усуллар: назариядан кўникмаларгача" (инглизча: "Тҳе Праcтиcе оф Фореигн Лангуаге Теачинг: Тҳеориэс анд Апплиcатионс") номли китоби нашр этилган[16].

Азамат Акбаров асос солган[17] ФЛТАЛ (Фореигн Лангуаге Теачинг анд Апплиэд Лингуистиcс) илмий конференсияси 2011–2016-йилларда Европа мамлакатларида, 2017–2018-йиллар Қозоғистонда, 2019-йил Россия, 2020-йил Самарқандда, 2021-йилда Бухоро давлат университетида ўтказилган[18].

Китоблари

  • 2011-йил – Лангуагес фор Спеcифиc Пурпосес ин Тҳеорй анд Праcтиcе;[19]
  • 2012-йил – Cоммуниcатион Аппроач ин Энглиш Тҳроугҳ тҳе Интернет;[20]
  • 2014-йил – Мултиcултурал Лангуаге Эдуcатион : Фром Ресеарч инто Праcтиcе;[21]
  • 2015-йил – Тҳе Праcтиcе оф Фореигн Лангуаге Теачинг: Тҳеориэс анд Апплиcатионс;[16]
  • 2016-йил – Cуррент ресеарч он лангуаге леарнинг анд теачинг: cасе студй оф Босниа анд Ҳерзеговина;[22]
  • 2018-йил – Мотивация в изучении язика : взгляд с точки зрения общэй тенденсии и индивидуалних различий на уроках по изучению второго язика: монография[23].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 Кун.уз. „Тилшунос профессор билан интервю: тил миллатнинг кўзгусидир“ (10-апрел 2019-йил). Қаралди: 24-май 2024-йил.
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 Соф.уз. „Ёш профессор Азамат Акбаров: “Тил ўрганиш — умидсизликни енгишдан бошланади”“ (23-июл 2018-йил). 2024-йил 24-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 24-май 2024-йил.
  3. ↑ 3,0 3,1 Илёс Сафаров. „Интервю: Азамат Акбаров - «сохта диплом» воқеаси ва олий та'лимдаги муаммолар ҳақида“. Кун.уз (11-октябр 2020-йил). Қаралди: 24-май 2024-йил.
  4. ↑ Қалампир.уз таҳририяти. „Азамат Акбаровнинг дипломини сохтага чиқариш кимга керак бўлганди? Олим билан суҳбат“ (3-октябр 2020-йил). Қаралди: 24-май 2024-йил.
  5. ↑ Ўткир Жалолхонов. „Ҳарвард қандай ном қозонган? Мамлакатларни оёққа турғизган университетлар ҳақида Азамат Акбаров билан суҳбат“. Кун.уз (3-декабр 2019-йил). Қаралди: 24-май 2024-йил.
  6. ↑ „О деятельности Международного университета туризма «Шелковый путь».“ (русча) (4-октябр 2019-йил). 2024-йил 24-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 24-май 2024-йил.
  7. ↑ Кун.уз. „Самарқандда дипломи сохта бўлиб чиққан проректор ишдан олинди“ (13-январ 2020-йил). Қаралди: 24-май 2024-йил.
  8. ↑ Қалампир.уз таҳририяти. „Проректорнинг дипломи сохта бўлиб чиқди“ (25-январ 2020-йил). Қаралди: 24-май 2024-йил.
  9. ↑ Озодлик радиоси. „В Узбекистане возбуждено уголовное дело против бывшего проректора, диплом которого был подделан“ (русча) (12-март 2020-йил). Қаралди: 24-май 2024-йил.
  10. ↑ Дарё.уз. „“Ипак Йўли” туризм университетининг дипломи сохта бўлиб чиққан проректори ишдан олинди“ (13-январ 2020-йил). Қаралди: 24-май 2024-йил.
  11. ↑ Кун.уз. „Азамат Акбаров туризм университетига қайтмоқда. Унинг дипломи сохта экани исботланмагани айтилди“ (29-сентябр 2020-йил). Қаралди: 24-май 2024-йил.
  12. ↑ Қалампир.уз таҳририяти. „Акбаровнинг дипломи сохталиги исботланмади, жиноий иш тугатилди“ (29-сентябр 2020-йил). Қаралди: 24-май 2024-йил.
  13. ↑ Илёс Сафаров. „Ўзбекистон олий та’лимни ривожлантириш бўйича 10 йиллик режаларига эриша оладими? – профессор Азамат Акбаров билан суҳбат“. Кун.уз (22-июл 2022-йил). Қаралди: 24-май 2024-йил.
  14. ↑ Дилшода Шомирзаева. „“Сифатли ё сифациз ОТМни бозор аниқлаши керак, давлат эмас” - профессор Азамат Акбаров билан суҳбат“. Кун.уз (25-феврал 2023-йил). Қаралди: 24-май 2024-йил.
  15. ↑ Газета.уз. „Самарқанд туризм университети проректорининг дипломи сохталиги ҳақидаги хабарлар исботини топмади“ (29-сентабр 2020-йилл). Қаралди: 24-май 2024-йил.
  16. ↑ 16,0 16,1 Азамат Акбаров. Тҳе Праcтиcе оф Фореигн Лангуаге Теачинг: Тҳеориэс анд Апплиcатионс (Инглизча). Cамбридге Счоларс Публишинг, 2015 — 590-бет. ИСБН 978-1443876476. 
  17. ↑ Дарё.уз. „Ўзбекистонда илк бор ФЛТАЛ мегаконференсияси ўтказилди“ (18-май 2019-йил). Қаралди: 24-май 2024-йил.
  18. ↑ Кун.уз. „11-ФЛТАЛ конференсияси Бухоро давлат университетида ўтказилди“ (13-декабр 2021-йил). Қаралди: 24-май 2024-йил.
  19. ↑ Азамат Акбаров. Лангуагес фор Спеcифиc Пурпосес ин Тҳеорй анд Праcтиcе (Инглизча). Cамбридге Счоларс Публишинг, 2011. ИСБН 9781443833813. 
  20. ↑ Азамат Акбаров. Cоммуниcатион Аппроач ин Энглиш Тҳроугҳ тҳе Интернет (Инглизча). Cамбридге Счоларс Публишинг, 2012. ИСБН 9781443837590. ОCЛC 799144044. 
  21. ↑ Азамат Акбаров. Мултиcултурал Лангуаге Эдуcатион : Фром Ресеарч инто Праcтиcе (Инглизча). Cамбридге Счоларс Публишинг, 2014. ИСБН 9781443863063. ОCЛC 892243562. 
  22. ↑ Азамат Акбаров. Cуррент ресеарч он лангуаге леарнинг анд теачинг: cасе студй оф Босниа анд Ҳерзеговина (Инглизча). Cамбридге Счоларс Публишинг, 2016 — 300-бет. ИСБН 9781443889179. ОCЛC 948549796. 
  23. ↑ Азамат Акбаров. Мотивация в изучении языка: взгляд с точки зрения общей тенденции и индивидуальных различий на уроках по изучению второго языка: монография. (Русча). Қазақ университеті, Алматй, 2018 — 157-бет. ИСБН 9786010432161. ОCЛC 1261637537. 

Ҳаволалар