Azamat Mirzayev
| Азамат Мирзаев | |
|---|---|
|
Мансаб даври 2025-йил 4-март – ҳозиргача | |
| Ҳукумат бошлиғи | Абдулла Орипов (сиёсатчи) |
| Президент | Шавкат Мирзиёев |
| Ўтмишдоши |
Сирожиддин Эшқувватов Абдуқаҳҳор Муллажонов (в.б.) |
|
Мансаб даври 2023-йил ноябр – 2025-йил 4-март | |
| Ҳукумат бошлиғи | Абдулла Орипов |
| Президент | Шавкат Мирзиёев |
Азамат Эгамбердиевич Мирзаев – давлат арбоби, Тошкент вилояти прокурори[1]. 2023—2025-йилларда Навоий вилояти прокурори бўлган. 2025-йил, мартидан ҳозиргача Тошкент вилояти прокурори лавозимида ишлаб келмоқда.
Таълим
2001-йилда Тошкент давлат юридик институтини тугатган.
Меҳнат фаолияти
Азамат Мирзаэв 2023-йилгача Қашқадарё вилояти прокурорининг ўринбосари лавозимида ишлайди. 2023-йил 7-ноябрида эса Навоий вилояти прокурори лавозимига тайинланади. У 2020-йил 26-ноябрдан Навоий вилояти прокурори бўлиб ишлаб келган[2] ва Бош прокуратурага ишга ўтказилган Бахтиёр Аҳмедов ўрнини эгаллайди[3] ҳамда ушбу лавозимда 2025-йил 4-мартгача ишлайди[4]. 2023-йил август ойидан Тошкент вилоятга прокурорлик қилган Сирожиддин Эшқувватов 2024-йил сентабрида Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспексияси раҳбари лавозимига тайинлангач, унинг вазифаларини амалда вилоят прокурорининг биринчи ўринбосари бўлган Абдуқаҳҳор Муллажонов бажаради. 2025-йил 4-март куни Бош прокурорнинг буйруғига кўра Мирзаев Тошкент вилояти прокурори лавозимига тайинланади[5][6].
Манбалар
- ↑ „Тошкент вилоятига янги прокурор тайинланди“. кун.уз (4.3.25). Қаралди: 4.3.25.
- ↑ „Навоий вилоятига янги прокурор тайинланди. Аввалги прокурор Сирдарёга ишга ўтганди“. кун.уз (2020-йил 26-ноябр). Қаралди: 4.3.25.
- ↑ „Навоий вилояти прокурори лавозимидан озод қилинди“. кун.уз (7.11.23). Қаралди: 4.3.25.
- ↑ „Навоий вилоятига янги прокурор тайинланди“. кун.уз (2023-йил 7-ноябр). Қаралди: 4.3.25.
- ↑ „Тошкент вилоятига янги прокурор тайинланди“. газета.уз. Қаралди: 4.3.25.
- ↑ „Азамат Мирзаев Тошкент вилояти прокурори этиб тайинланди“. дарё.уз. Қаралди: 4.3.25.

