Azamat Shamsiyev
Азамат Мухитдинович Шамсиев (1945-йил 21-сентябр, Самарқанд)– тиббиёт фанлари доктори, профессор, Ўзбекистоннинг таниқли жамоат арбоби. 2004–2020-йилларда Ўзбекистон Республикасининг таълим муассасаларидан бири бўлган Самарқанд давлат тиббиёт институти ректори лавозимида ишлаган[1].
| Азамат Шамсиев | |
|---|---|
| Таваллуди |
1945-йил 21-сентябр Хатирчи тумани, Самарқанд вилояти, ЎзССР |
| Фуқаролиги |
|
| Соҳаси | тиббиёт |
| Иш жойлари | Самарқанд давлат тиббиёт университети |
| Илмий даражаси | фан доктори |
| Илмий унвони | профессор |
| Мукофотлари |
|
Ҳаёти
Азамат Мухитдинович Шамсиев 1945-йилда Самарқанд вилояти Хатирчи туманида хизматчи оиласида туғилган. Ўрта мактабни тугатгач, бир йил лаборант бўлиб ишлади. 1962-йилда Тошкент тиббиёт институтининг педиатрия факултетига ўқишга кириб, дастлаб Булунғур туман касалхонасида, сўнгра Самарқанд тиббиёт институти поликлиникасида жарроҳ бўлиб ишлади. 1970–1973-йилларда Азамат Мухитдинович Ростов давлат тиббиёт институтининг болалар хирургияси кафедрасида аспирантурани тамомлаб, „Болаларда болдир суягининг дистал учи сурункали синишларини даволаш“ мавзусидаги номзодлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилди.
Шамсиев 1973-йилдан 1976-йилгача Самарқанд тиббиёт институти болалар хирургияси кафедрасида ассистент, доцент (1975-йилдан) лавозимларида ишлаган. 1977–1980-йилларда Донецк вилоят болалар клиник шифохонасида болалар жарроҳи бўлиб ишлаган. 1980-йилда Донецк давлат тиббиёт институтининг болалар хирургияси бўлимига докторантурага ўқишга кирди. Азамат Мухитдинович фаолиятининг ушбу даври болаларда деструктив пневмонияни жарроҳлик йўли билан даволашнинг диагностика усуллари ва тактикасини ишлаб чиқишга бағишланди. Илмий тадқиқот натижалари асосида 1983-йилда СССР Тиббиёт фанлари академиясининг Педиатрия илмий-тадқиқот институтида „Болаларда деструктив пневмонияни даволаш“ мавзусидаги докторлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилди. Шамсиев 1987-йилда „профессор“ илмий унвонини олди.
1985-йилда СамМИ ректори профессор С. А. Арипов Самарқанд давлат тиббиёт институтининг 2-сонли болалар хирургияси кафедрасини ташкил этиб, шу кунгача профессори ҳисобланади.
Профессор Шамсиев 1990-йилда профессор ташаббуси ва раҳбарлигида Самарқанд вилояти ва Ўзбекистоннинг жануби-ғарбий минтақасида болаларга ихтисослаштирилган жарроҳлик ёрдами кўрсатувчи Самарқанд болалар хирургияси илмий маркази ташкил этилди. Директор сифатида 2013-йилгача ушбу марказни бошқарган.
2004-йил ноябрдан 2020-йил 14-февралгача Самарқанд давлат тиббиёт институти ректори лавозимида ишлаган[2].
Мукофотлари
- „СССР соғлиқни сақлаш аълочиси“ (1990);
- Соғлом авлод учун ордени (1998);
- „Ўзбекистон мустақиллигининг 10 йиллиги“ кўкрак нишони (2001);
- „Ўзбекистон мустақиллигининг 15 йиллиги“ кўкрак нишони (2006);
- Академик А. В. Вишневский номидаги медал (2010);
- „Ўзбекистон мустақиллигининг 20 йиллиги“ кўкрак нишони (2011);
- Профессор В. П. Немсадзе номидаги мукофот лауреати (2014);
- Академик А. В. Вишневский номидаги олтин медал (2014);
- Ўзбекистон Мустақиллигига 25 йил кўкрак нишони (2016);
- Профессор А. А. Кисел номидаги „Болалар шифокори устози“ мукофоти (2024);
- Дўстлик ордени (2024)[3].
Манбалар
- ↑ „Шамсиев Азамат Мухитдинович Ректор института“. 2017-йил 25-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 18-март.
- ↑ „Самарқанд давлат тиббиёт институтининг узоқ йиллик ректори ишдан олинди“ (2020-йил 14-феврал). 2020-йил 4-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 13-сентябр.
- ↑ „Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида“. пресидент.уз. Ўзбекистон Республикаси Президенти. Қаралди: 11-сентабр 2025-йил.
- 21-sentyabrda tugʻilganlar
- 1945-yilda tugʻilganlar
- Xatirchi tumanida tugʻilganlar
- Doʻstlik ordeni sohiblari
- Oʻzbekiston mustaqilligiga 20 yil nishoni sohiblari
- Sogʻlom avlod uchun ordeni sohiblari
- Yashayotgan insonlar
- Tibbiyot fanlari doktorlari
- Oʻzbekiston professorlari
- Samarqand davlat tibbiyot universiteti oʻqituvchilari
- Oʻzbekistondagi oliy oʻquv yurtlari rektorlari