Azamat Ziyo
Азамат Зиё (тўлиқ исми: Азамат Зиё Ҳамид ўғли; 1963-йил 23-июн, Тошкент шаҳри, Ўзбекистон ССР) — давлат ҳамда жамоат арбоби, академик (2023-йил)[1][2][3][4]. Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби[5]. „Миллий тикланиш“ партияси аъзоси[6]. „Ўзбекистон тарихи“ журнали бош муҳаррири[7]. 1963-йил 23-июн куни Тошкентда, таниқли ўзбек тарихчи-олими Ҳамид Зиёэв (1923—2015) оиласида туғилган.
| Азамат Зиё | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
1963-йил 23-июн |
| Фуқаролиги |
|
| Машҳур ишлари |
Ўзбек давлатчилик тарихи Ўзбек аёллари тарих саҳнасида Амир Темур хорижда Амир Темур ва Туғлуқ Темур Ўзбекистонда Фирдавсий ҳаёти ва ижодини ўрганишга доир Темур туғилган жой ва масаласига доир Темурийлар даври Ҳиндистон тарихнавислиги |
| Мукофотлари |
|
Дастлабки фаолияти
Азамат Зиё 1985-йили Тошкент давлат университетининг (ҳозирги Мирзо Улуғбек номидаги Миллий университет) Шарқ тиллари факултети Эрон бўлимини битирган.1985—1997-йилларда Ўзбекистон Фанлар академияси Шарқшунослик институтининг катта лаборанти, кичик илмий ходими, илмий ходими, катта илмий ходими[8].
Илмий фаолият
1990-йилдан тарих фанлари номзоди (дисертация мавзуси: „Силсилат ас-салотин тарихий манба сифатида“), 1999-йилдан тарих фанлари доктори (дисертация мавзуси: „Ўзбек давлатчилиги тарихидан“ (энг қадимги даврдан Россия босқинига қадар). Азамат Зиёга 2007-йилда профессор илмий унвони берилган[манба керак]. 2023-йилдан Фанлар академиясининг ҳақиқий а'зоси, академик[1].
Лавозимлари
1997—2000-йилларда Ўзбекистон Президенти Девони Ахборот маркази таҳлил гуруҳининг бош консултанти, Ўзбекистон Президентининг матбуот котиби, Ўзбекистон Президентининг Ижтимоий-сиёсий масалалар бўйича давлат маслаҳатчиси. 2019-йили Фанлар академияси Тарих институти директори этиб тайинланган[9].
Сиёсий фаолият
Азамат Зиёнинг деярли йигирма йиллик фаолияти ўзбек парламентида кечган: 2000—2005-йилларда Олий Мажлис Ёшлар ишлари қўмитасининг раиси, 2005—2010-йилларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси, 2010—2019-йилларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси аъзоси[8].
1998-йилдан Олий Мажлис депутати, 2005-йилдан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, 2020-йилдан Тошкент шаҳар халқ депутатлари кенгаши аъзоси, Олий Мажлис Сенати аъзоси[10].
Орден ва медаллари
- „Шуҳрат“ медали (1996)[11];
- Дўстлик ордени (2003)[12].
Асарлар ва илмий ишлари
- Ўзбек давлатчилик тарихи. Тошкент, 2000-йил.
- Ўзбек аёллари тарих саҳнасида. Тошкент, 2002.
- Амир Темур хорижда. Т, 1996.
- Амир Темур ва Туғлуқ Темур. Т, 1996.
- Ўзбекистонда Фирдавсий ҳаёти ва ижодини ўрганишга доир. Т, 1987.
- Темур туғилган жой ва масаласига доир. Т, 1994.
- Темурийлар даври Ҳиндистон тарихнавислиги. Т, 1996.
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 „Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоларини тасдиқлаш тўғрисида“ (23-декабр 2023-йил). Қаралди: 23-декабр 2023-йил.
- ↑ проф. Р.Ҳ.Муртазаева. Ўзбекистон тарихчилари И жилд, 2012.
- ↑ „Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси тарих институти“. 2022-йил 19-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 5-май.
- ↑ „Зиё Азамат Ҳамид ўғли“. 2023-йил 5-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 5-май.
- ↑ „Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби Азамат Зиё: «Ишқилиб уволи тутмасин...»“. 2023-йил 5-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 5-май.
- ↑ „Депутат Азамат Зиё: «Биз демократияни ма’мурий буйруқбозлик йўли билан қурмоқчи бўлдик»“. 2023-йил 5-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 5-май.
- ↑ „Таҳририят“. 2023-йил 5-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 17-ноябр.
- ↑ 8,0 8,1 „ЗИЕ АЗАМАТ ХАМИД УГЛИ“. 2023-йил 5-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 5-май.
- ↑ „Институт ҳақида“. 2023-йил 6-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 17-ноябр.
- ↑ ҳттпс://тошкентдепутат.уз/депутй/20[сайт ишламайди]
- ↑ „Бугун туғилган кун“.
- ↑ „ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ФАРМОНИ. ПФ-3300-сон“.