Azayimxonlik
Азайимхонлик – дуо ўқиш, дам солиш, сеҳр-афсун йўли билан табиблик қилиш. Ибтидоий сеҳргарликнинг бир кўриниши. Илк жамиятнинг уруғчилик босқичида айрим шахслар одамларни оддий усул (доривор гиёҳ, қон олиш ва бошқалар) билан даволаган. Лекин уларнинг ба’зилари беморни даволаш жараёнида, гўё касал "сабабчиси" бўлган "ёмон руҳлар"ни ҳар хил хатти-ҳаракатлар (авраш, дуо ўқиш, сеҳрлаш, афсўнгарлик) билан "ҳайдаб чиқара олишларига" одамларни ишонтирган. Жаҳоннинг кўпгина халқларида кенг тарқалган Азайимхонлик билан шуғулланган шахслар азайимхон, дуохон, бахши ва ҳоказо деб аталади. Азайимхондан халқ табибларини фарқлаш лозим.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |