Azer Aliyev
Азер Маҳмуд ўғли Алиев (озарбайжонча: Азəр Маҳмуд оğлу Əлиев; 1986-йил 6-июнда, Москвада туғилган) – озарбайжонлик оғир атлетикачи, 2021-йил 16-декабрдан Озарбайжон Миллий олимпия қўмитасининг амалдаги бош котиби[1].
| Азер Алиев | |
|---|---|
озарбайжонча: Азəр Əлиев | |
|
Мансаб даври 2021-йил 16-декабр | |
| Президент | Илҳом Алиев |
| Аввалгиси | Аğаcан Абıев |
|
Мансаб даври 2016-йил 6-июн | |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
1986-йил 6-июн Москва, РСФСР, СССР |
| Фуқаролиги |
|
| Сиёсий партияси | Янги Озарбайжон |
| Онаси | Севил Алиева |
| Отаси | Маҳмуд Мəммəдқулиев |
| Касби | Оғир атлетикачи, сиёсатчи |
| Дини | Ислом (шиа) |
| Мукофотлари |
|
| Мансублиги | Алиевлар |
Европа Олимпия қўмитаси аъзоси[2], Озарбайжон оғир атлетика федерациясининг вице-президенти (2016-йилдан), Россия Федерацияси ва Озарбайжон Республикаси спорт устаси[3]. Озарбайжон президенти Ҳайдар Алиевнинг набираси, президент Илҳом Алиевнинг жияни.
Таржимаи ҳол
Азер Алиев 1986-йилда Москвада Озарбайжон ССР КГБ ходими Маҳмуд Мамадқулиев ва бастакор Севил Алиева оиласида туғилган. Азер таниқли бобоси шарафига отасининг эмас, онасининг фамилиясини олган.
1998-йилда акаси, синглиси ва онаси билан Лондонга кўчиб ўтган. Севилнинг фарзандлари ўша ерда ўрта ва олий маълумот олганлар[4].
Кейинчалик, ўқишни тамомлагач, Азер ва унинг акаси Гираф турли мусобақаларда ўз ватанлари шарафини ҳимоя қилиб, профессионал спорт билан шуғуллана бошлаганлар. 2008—2014-йилларда Азер пауэрлифтинг бўйича жаҳон, Европа ва Евроосиё чемпионатлари совриндори бўлган. 2016-йил 6-июнда Озарбайжон оғир атлетика федерацияси вице-президенти этиб сайланган[5]. Сўнгра Озарбайжон Миллий олимпия қўмитаси бош котибининг ўринбосари лавозимида ишлаган ва 2021-йил декабр ойида ўзи бош котиб этиб сайланган.
Озарбайжон, инглиз ва рус тилларида сўзлаша олади.

Шажара
| Мир Пошшобек | Карбалойи Гурбанали | Иброҳимбек Сулаймонбеков | Карбалойи Аббосўғли | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| Мир Али Мир Ашрафий | Юсуфбек Султонзода[аз] | Мамдекерим Алиев | Заҳро | Жаббор Аббасов | Карбалойи Жафар | Гулжаҳон | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| Миржалол Пашаэв (1908—1978) | Пистахоним | Насир Имангулиев (1911—1998) | Гавҳар[аз] (1909—1982) | Азиз (1897—1962) | Лейла | Иззат (1895—1956) | Алирза Алиев | Норингул | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| Ҳафиз (1941-йил туғилган) | Ариф (1934-йил туғилган) | Аида (1939—1992) | Тамерлан (1921—1997) | Гулара (1933—1991) | Жамил (1946-йил туғилган) | Зарифа (1923—1985) | Ҳайдар (1923—2003) | Агил (1926—2006) | Жалол (1928—2016) | Рафига (1932—2017) | Рафиқ Халафов[аз] (1939—1998) | Ҳасан (1907—1993) | Ҳусан (1911—1991) | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| Араз Агаларов (1955-йил туғилган) | Наргиз (1962-йил туғилган) | Меҳрибон (1964-йил туғилган) | Илҳом (1961-йил туғилган) | Севил (1955-йил туғилган) | Маҳмуд Маммадгулиев (1949-йил туғилган) | Илгар | Фаҳрия (1969-йил туғилган) | Расим (1934—2021) | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| Эмин (1979-йил туғилган) | Лейла (1985-йил туғилган) | Арзу (1989-йил туғилган) | Самед Қурбонов (1988-йил туғилган) | Ҳайдар (1997-йил туғилган) | Азер (1986-йил туғилган) | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| Али (2008-йил туғилган) | Микоил (2008-йил туғилган) | Айдин (2012-йил туғилган) | Азиза (2016-йил туғилган) | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Манбалар
- ↑ Азəр Əлиев Милли Олимпия Комитəсинин баş катиби СЕÇİЛДİ
- ↑ Племянник президента Азер Алиэв получил должност в Европейском олимпийском комитете[сайт ишламайди]
- ↑ „Азəрбайcан Милли Олимпия Комитəси“. 2024-йил 11-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 11-март.
- ↑ „Бу да Севил Əлиеванıн яраşıқлı ОĞУЛЛАРИ - ФОТОЛАР, хеберлер“ (аз). БиГ.Аз. 2024-йил 21-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 21-феврал.
- ↑ „Сын Севиль Алиевой получил незначительную должность“. 2024-йил 11-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 11-март.

