Азим Муллахонов (1960-йил 17-феврал) — Ўзбекистон ва Қозоғистонда хизмат кўрсатган артист.

Азим Муллахонов
Таваллуди 1960-йил 17-феврал (1960-02-17) (66 ёш)
Фуқаролиги Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Касби Артист, режиссёр
Фаолият йиллари 1975-йилдан ҳозиргача

Ҳаёти

Азим Муллахонов 1960-йил 17-феврал куни Тошкент шаҳрида туғилган. 2005-йилда Тошкент давлат сан’ат институтини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 1975-йилда Муқимий номидаги Ўзбек давлат мусиқали драма театри овоз муҳандиси ёрдамчиси сифатида бошлаган. 1978—1980-йилларда Муқимий театри 2-категорияли оркестр созандаси, 1981—1982-йилларда Т.Содиқов номидаги маданият уйида консертмейстер, 1983—1990- йилларда Муқимий театри 2-категорияли оркестр созандаси, 1992—1998-йилларда Ўзбекистон давлат эстрада бирлашмаси “Нола” вокал-чолғу ансамбли раҳбари, 1998—2008-йилларда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирли қошидаги “Турон юлдузлари” ансамбли солисти, 2008—2017-йилларда “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси хонандаси, 2017—2023-йилларда “Ўзбекконсерт” давлат муассасаси хонандаси лавозимларида фаолият олиб борган. 2023-йилда Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали драма театрига директор этиб тайинланган[1].

Ҳозирги кунгача „Келмадинг“, „Ота“ ва „Кечалар“ номли 3 та албом тайёрлаган. 60 дан зиёд қўшиқларни ижро этган.

Азим Муллахонов Ўзбекистонда ҳамда Қозоғистонда хизмат кўрсатган артист унвонларига сазовор бўлган.

Манбалар