Файл:Азим Раҳимов.жпг

Азим Раҳимов (1925.27.2 — Бухоро — 1997.17.5) — Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, гвардиячи сержант. 1943-йилдан армия сафида. 221-гвардиячи ўқчи полки (1-Белоруссия фронти, 69-армиянинг, 77-гвардиячи ўқчи дивизияси) взвод командири ўринбосари, гвардиячи сержант. Раҳимов 1945-йил 14—15 январда Полшанинг Зволен шаҳри учун бўлган жангларда жасорат кўрсатган. 1945-йил 27-февралда Қаҳрамон унвони берилган. Урушдан сўнг Бухоро шаҳрида турли соҳаларда ишлаган; шаҳар кўчаларидан бири Раҳимов номи билан аталган[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил