Azim Sharipov
Азим Шарипов (1881-йил, Бухоро — ?) — Бухоро жадидлари вакили, Бухоро Халқ Совет Республикаси Адлия Нозири, Бухоро округи шариат қозиси бўлган.
| Азим Шарипов | |
|---|---|
| Таваллуди |
1881-йил |
| Фуқаролиги |
|
| Касби | Қози |
| Фаолият йиллари | 1920-1937 |
| Турмуш ўртоғи | Моҳидаврон |
| Болалари |
Қизлари: Музавира, Моҳира Ўгиллари:Ғиёс, Шаҳат, Ҳоди, Носир, Мансур |
| Отаси | Шарифжон махдум |
Азим Шарипов 1881-йилда Бухоро амирлиги пойтахти Бухоро шаҳрида зиёли оилада туғилган. Отаси Шарифжон махсум Бухоро мадрасаларида мударрислик қилган, соацозлик касбини ҳам эгаллаган. Азим Шарипов мадрасада Аминжон Зиёвуддинов билан бирга таҳсил олади. Улар биргаликда Бухоро тараққийпарварлари қаторига қўшиладилар. А.Шарипов Бухорода амирлик тузуми барҳам топгандан сўнг, 1920—1921-йилларда Бухоро Халқ Совет Республикаси Адлия нозирлигида кутубхона бошлиғи, 1921-йилдан 1922-йилгача Бухоро шаҳар суд тизими бошқармасида раҳбар вазифасида фаолият юритади. 1922-йилдан 1923-йилгача БХСР Адлия нозири ўринбосари бўлган. 1923-йилдан 1924-йилгача Адлия Нозири вазифасида ишлайди. Бухоро Халқ Совет Республикаси тугатилгандан сўнг Қозилар кенгашига аъзоликка қабул қилиниб, 1925-йилдан 1927-йилгача Бухоро округи шариат қозиси мансабига кўтарилади[1]. 1928-йилда Тошкентга кўчиб боради. Азим Шариповнинг уйида жадид маърифатпарваридан Охунжон Абдусаид, Муҳиддин Маҳзум, Аминжон Зиёвуддинов тез-тез меҳмон бўлишган.
ЎзССР НКВД ҳузуридаги „учлик“нинг (1937-йилда Ўз НКВД ҳузуридаги „учлик“ таркиби: раиси — Апресян, аъзолари — Сегизбаев, Шейндлин, котиби — Бароненко бўлган. 1938-йилда „учлик“ таркиби раиси — Апресян, аъзолари — Юсупов, Шейндлин, котиби — Бароненко бўлган). 1937-йил 5-ноябрдаги қарори билан немис разведкаси агенти билан алоқа ўрнатганликда айбланиб, 10 йил муддатга меҳнат лагерига ҳукм қилинган[2]. Уни айблашдаги асосий эътибор дўсти А.Зиёвуддиновнинг Германияда ўқиб келган шифокор ўғли Баҳовуддин Аминжоновга бориб тақалади. Яъни Б. Аминжонов билан 1927-йилдан буён учрашиб юрган, мунтазам равишда Совет Иттифоқига қарши ғояларни тарғиб қилган деган айбловлар қўлланади. Жазо муддати 1937-йил 14-июлдан ҳисобланган. 1990-йилнинг 28-февралида бўлиб ўтган ЎзССР прократурасининг қарори билан Азим Шарипов айбсизлиги исботланди ва номи тўла оқланди.
Манбалар
- ↑ Б.Ҳасанов. Тарихнинг нома'лум саҳифалари (7-китоб). Тошкент 2018 — 4-бет. ИСБН 978-9943-4964-4-6.
- ↑ Рустамбек Шамсутдинов. Қатағон қурбонлари (2-китоб). Тошкент: Шарқ нашриёти 2007 — 459-бет. ИСБН 978-9943-00-240.