Azim Suyun
Азим Суюн (Азимбой Алимович Суюнов) (1948-2020) – шоир.
| Азим Суюн | |
|---|---|
| Файл:Азим суюн.жпг | |
| Асл исми | Азимбой Алимович Суюнов |
| Таваллуди |
22-феврал 1948-йил |
| Вафоти |
9-март 2020-йил (72 ёшда) Тошкент, Ўзбекистон |
| Касби | 1978-2020 |
| Шоҳ асари | „Сарбадорлар“ (1994) |
Биографияси
1948-йил 22-февралда Самарқанд вилоятига қарашли Накурт қишлоғида туғилган. Олий маълумотли. 1977-йилда Тошкент университети (ҳозирги ЎзМУ)нинг журналистика факултетини битирган[1]. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутати. Азим Суюн ҳарбий хизмат бурчини ўтаб қайтгач, пойтахт қурилишларида меҳнат қилди. Кейинчалик „Тошкент университети“ газетасида адабий ходим, Ғафур Ғулом номидаги адабиёт ва санъат нашриётида муҳаррир бўлиб ишлади. Ўзбекистон Матбуот Давлат қўмитасида адабий маслаҳатчи, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасида мас’ул котиб, „Халқ сўзи“ газетасида бўлим муҳаррири, 1993–2002-йилларда „Ўзбекистон овози“ ва „Голос Узбекистана“ газеталарининг Бош муҳаррири, „Гулистон“ журналининг Бош муҳаррири вазифаларида хизмат қилди[1]. Азим Суюн бутунжаҳон шоирлар конгресси аъзоси.
Ижоди
Азим Суюн шеърлари, шеърий туркумлари ва китоблари турк, инглиз, араб, рус, қозоқ, тожик, қирғиз, туркман, қорақалпоқ, тува ва бошқа тилларда чоп этилган. Азим Суюннинг „Сарбадорлар“ трагедияси, „Замин тақдири“, „Ўзбекистон“, „Бир томчи сув денгизга айланган кеча ва ёки иморат“ каби достонлари машҳур. Азим Суюн кенг қамровли драматург, ҳақсўз публицист сифатида ҳам танилган.
Тўпламлари
Азим Суюннинг ўзбек тилида нашр этилган тўпламлари[1]:
- „Менинг осмоним“ – 1978-йил.
- „Зарб“ – 1979-йил.
- „Замин тақдири“ – 1981-йил.
- „Хаёлот“ – 1984-йил.
- „Зиё йўли“ – 1986-йил.
- „Жавзо“ – 1987-йил.
- „Олис тонглар“ – 1989-йил.
- „Куйганим-суйганим“ – 1992-йил.
- „Сарбадорлар“ – 1994-йил.
- „Қора кўзинг сенинг“ – 1994-йил.
- „Сайланма“ – 1997-йил.
- „Ўзлик“ – 1999-йил.
Шоир ижоди тадқиқ этилган мақолалар
- Иброҳим Ғофуров. „Жимжит булут ичидан чақин“, „Ўзлик“ (тўплам), Т.: 1999, „Шарқ“ НМАК, (3–7-бетлар)
- Умарали Норматов. „Сўз тузалса – эл тузалар“, „Халқ сўзи“ – 1992-йил.
- Абдулла Орипов. „Битик – мустақил жанр“, „Тафаккур“ журнали, 2002-йил, 3-сон.
Манбалар
| Ўзбекистонлик шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
- 22-fevralda tugʻilganlar
- 1948-yilda tugʻilganlar
- Payariq tumanida tugʻilganlar
- 2020-yilda vafot etganlar
- 9-martda vafot etganlar
- Toshkentda vafot etganlar
- Oʻzbekistonlik shaxsiyatlarga oid chala maqolalar
- Oʻzbekiston Milliy universiteti bitiruvchilari
- Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining deputatlari
- Oʻzbekistonlik erkak yozuvchilar
- Samarqand viloyati yozuvchilari
- Oʻzbekistonlik erkak shoirlar
- Alifbo boʻyicha siyosatchilar