Azimjon Qosimov
Qiyofa
Азимжон Қосимов1940-йил 19-сентябрда Тошкентда туғилган.
Илмıй фаолıятı
1959-йилда Тошкентдаги 22-ўрта та’лим мактабини, 1965-йилда Қарши тиббиёт билим юртини, 1971-йилда Тошкент Давлат Педагогика институтининг "Тил ва адабиёт" факултетини тамомлаган. 1982-йилда “Доришунослик терминлари” мавзусида номзодлик диссертациясини ёқлаган. 1971-1988 йилларда “Медицина” нашриётида муҳаррир вазифасида фаолият юритган. 1988-2000 йилларда Тил ва адабиёт институтида тиббиёт терминологияси бўйича илмий изланишлар олиб борган. Унинг шу соҳага бағишланган 50 га яқин илмий мақолалари, рус тилидан ўзбек тилига таржима қилинган 50 дан зиёд илмий ишлари э’лон қилинган.
Китоблари
“Русча-ўзбекча-лотинча фармацевтик терминлар луғати” (1990), “Ботаникадан қисқача изоҳли луғат” (1990), “Русча-ўзбекча-лотинча доривор ўсимликлар луғати” (1992), “Доривор ўсимликлар” (1994), “Инглизча-ўзбекча-русча анатомик терминлар луғати” (2006) “Тиббиёт ходимлари луғати” (1998), "4 жилдлик “Тиббий терминлар изоҳли луғати” (2003, 2008) “Ҳаётим - сабоқларим” (2005, 2006, 2008), “Мангу қалбимда у” (2006), “Завжам руҳига мактублар” (2008, 2010, 2012), “Ғўр ёшлар қисмати” (2008), “Изтироб” (2010), “Ҳаётим” (2010), “Муборак ҳаж таассуротлари” (2011), “Ҳаёт синоатлари” (2011), “Инсон қисмати” (2013)[1]
- ↑ „Азимжон Қосимов“. Зиё.уз. Қаралди: 13-декабр 2022-йил.