Акбаржонов Азиз Акбаржон ўғли (1985-йил 11-сентябр, Тошкент, ЎзССР) – ўзбекистонлик иқтисодчи, банкир. Ўзсаноатқурилишбанк АТБ Бошқаруви раиси[1].

Азиз Акбаржонов
Акбаржонов Азиз Акбаржон ўғли
 Ўзсаноатқурилишбанк АТБ Бошқаруви раиси
 
Мансаб даври
3-октабр 2023-йилдан – ҳозиргача
Президент Шавкат Мирзиёев
Бош вазир Абдулла Арипов
Ўтмишдоши Сахи Аннакличев
Ўзбекистон футзал федерацияси вице-президенти
Мансаб даври
2024-йил 25-декабрдан – ҳозиргача
Президент Шавкат Мирзиёев
Бош вазир Абдулла Арипов
Шахсий маълумотлари
Таваллуди
Акбаржонов Азиз Акбаржон ўғли

1985-йил 11-сентябр (1985-09-11) (41 ёш)
Тошкент шаҳри
Фуқаролиги Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Миллати ўзбек
Истиқомат жой(лар)и Тошкент
Ўзбекистон
Таълим Тошкент давлат иқтисодиёт университети
Маълумоти олий

Ҳаёти

Азиз Акбаржонов 1985-йил 11-сентябрда Тошкент шаҳрида зиёли оилада туғилган. 2008-йил Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг бакалавр босқичини, 2010-йил ушбу университетнинг магистратура босқичини тамомлаган.

Меҳнат фаолияти

У меҳнат фаолиятини 2004-йилда Ўзбекистон миллий банки Тошкент вилоят бўлими Корпоратив мижозлар билан ишлаш бўлими 2-тоифали мутахассиси лавозимидан бошлаган.

„Ўзсаноатқурилишбанк“ АТБдаги меҳнат фаолиятини эса 2018-йилда Лойиҳа бошқаруви ва ижро назорати департаменти директори сифатида бошлаган.

2019-йилнинг ноябр ойидан „Ўзсаноатқурилишбанк“ АТБ Кредит директори (CCО), 2020-йилнинг январ ойидан бошлаб эса Кредит бош директори лавозимига тайинланган.

2020-йилнинг май ойидан 2023-йилнинг октябрига қадар Акбаржонов Азиз Акбаржон ўғли „Ўзсаноатқурилишбанк“ АТБ Бошқарув раисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

2023-йилнинг 3-октабрда „Ўзсаноатқурилишбанк“ АТБ Бошқаруви раиси лавозимига тайинланган[2].

2024-йил 25-декабр куни Азиз Акбаржонов Ўзбекистон футзал федерацияси вице-президенти этиб сайланган[3].

Манбалар