Зиёсферада исми Азиз ва фамилияси Алижонов бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Азиз Алижонов (русча: Алиджанов, Азиз, 1984-йил 12-июл, Фарғонада туғилган) – ўзбекистонлик собиқ футболчи[1] ва футбол мураббийи. Футболчилик даврида асосан ярим ҳимоячи ва баъзи вақтлар ҳужумчи позициясида ўйнаган.

Азиз Алижонов
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Азиз Алижонов
Таваллуд санаси 1984-йил 12-июл (1984-07-12) (42 ёш)
Таваллуд жойи Фарғона, Ўзбекистон ССР
Бўйи 175 cм (5 фт 9 ин)
Амплуаси Ярим ҳимоячи, ҳужумчи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Нефтчи
Рақами У-21 жамоаи мураббийи
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2002-2014 Нефтчи 197 (18)
2013 →  Шўртан 11 (0)
Бошқарган клублари
2018—2019 Нефтчи У-16
2020—2021 Нефтчи У-19
2022 Бунёдкор У-21
2022— Нефтчи У-21
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Футболчилик фаолияти

Азиз Фарғонадаги болалар ва ўсмирлар спорт интернати тарбияланувчиси. Футболчилик фаолиятини 2002-йилда „Нефтчи“ клубида бошлаган. Фаолиятини катта қисми „Нефтчи“ жамоаси таркибида ўтказган. Фарғона клуби таркибида Ўзбекистон Суперлигасида 197 та ўйин ўтказиб 18 та гол муаллифи бўлган. 2013-йилги мавсум иккинчи қисмида Ғузорнинг „Шўртан“ жамоасида ижара асосида ўйнаган[2]. 2014-йилда Нефтчи жамоасига қайтган Азиз ярим мавсум давомида клуб таркибида ўйнаган[3] аммо жарохати сабабли мавсум якунида фаолиятини якунлаган.

Нефтчи клуби билан 4 бор Ўзбекистон Суперлигаси кумуш медалларига,1 бор бронза медалларига эришга. 2005-йилги Ўзбекистон Кубоги финалигача етиб борган аммао финал ўйинида майдонгга тушмаган.

Мураббийлик фаолияти

Футболчилик фаолиятини якунлаганидан сўнг бир неча мавсум дам олди ва 2017-йилда Нефтчи клуби ёшлар тизимида иш бошлаган. 2018-йилги мавсумда Нефтчи У-14 жамоасига устозлик қилган[4]. 2020-йилдан Нефтчи клуби У-19 жамоасига устозлик қила бошлаган[5] 2021-йилги мавсумда У-19 ёшлар чемпионатида унинг шогирдлари чемпионликка эришган[6][7].

2022-йилги мавсум олдидан Нефтчи клуби тарк этди[8] ва „Бунёдкор“ клуби билан шартнома имзолаган[9][10]. Ярим мавсумдан сўнг „Бунёдкор“ клуби мураббийлар штабидаги ўзгаришлар сабабли жамоани тарк этган ва „Нефтчи“ клубига қайтган[11][12].

Ютуқлар

Манбалар

  1. ↑ „Азиз Алижонов - эс.бесоccер.cом“. 2024-йил 11-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 11-июл.
  2. ↑ „Азиз Алижонов "Нефтчи"га қарши майдонга туша олмайди“ (4-август 2013-йил).
  3. ↑ „Азиз Алижонов "Нефтчи"га қайтди“ (9-январ 2014).
  4. ↑ „“Нефтчи” У-14 бош мураббийи билан суҳбат ВИДЕО“ (4-апрел 2018).
  5. ↑ „Москвада малака ошириб келган “Нефтчи”нинг садоқатли собиқ футболчиси ёхуд Азиз Алижоновнинг футболчилик ва мураббийликдаги ко'рган кечирганлари“ (29 авг 2021).
  6. ↑ „Азиз Алижонов: "CҲемпионлик учун кураш охирги тургача бо'лди"“ (17 ной 2021).
  7. ↑ „У-18 чемпионати. "Нефтчи" жамоаси - чемпион!“ (16 ной 2021).
  8. ↑ „Азиз Алижонов "Нефтчи"дан нима учун кетяпти?“ (17 дек 2021).
  9. ↑ „Эшитдик-да! "Нефтчи" ёшларини чемпион қилган Азиз Алижонов "Бунёдкор"га о'тмоқда“ (17 дек 2021).
  10. ↑ „“Бунёдкор” “Нефтчи” сафида У-18 жамоалари о'ртасида О'збекистон чемпиони бо'лган футболчилар ва мураббий билан шартномалар имзолади“ (18 дек 2021).
  11. ↑ „Азиз Алижонов "Нефтчи"га қайтди“ (13 ию 2022).
  12. ↑ „"Нефтчи" Алижонов билан шартномани узайтирди“ (2023-йил 25-январ).

Ҳаволалар