Aziz Ogan
- Википедияда исми Азиз бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.
Азиз Оган (1888-1956-йиллар) Турк археологи. У Туркиянинг биринчи археологларидан биридир. Шунингдек Азиз Оган Измир археология музейига асос солган ва Истанбул археология музейида директор лавозимида ишлаган. У биринчи турк аёл археологи Жале İнаннинг отаси ҳамдир.
| Азиз Оган | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
1888-йил Усмонли Империяси Истанбул |
| Вафоти |
1956-йил (68 ёшида) Туркия Истанбул |
| Касби | Археолог |
Ҳаёти
Азиз Оган 1888-йил Туркиянинг Истанбул вилоятида туғилган. Унинг отаси Эдремит туманининг таниқли кишиларидан бири Хожи Аҳмад Ҳалил Заде Аҳмад бўлган[1].
1910-йилда Санайи-и Нефисе мактабининг рассомчилик бўлимини тамомлаган. Кейинчалик отасининг яқин дўсти Усмон Ҳамди Бейнинг тавсияси билан археологияга қизиқиб қолган ва Меcма-ı Асар-и Атика музейида ишлаган. Фаолияти давомида Азиз Бей Измир, Маниса ва Айдин вилоятларида олиб борилган қазишмаларда қатнашган.[2].
1914-йилда 1914 йилда Измир Асар-ı Атика инспектори этиб тайинланган. Бироқ сафарбарлик э’лон қилиниши билан заҳирадаго офицер сифатида ҳарбий хизматга чақирилган. Дастлаб Гелиболу Жанги ва Кавказ Жангларида бўлган Азиз Оган кейинчалик Дамашққа юборилган. Армиядаги хизмати давомида у турк армиясида хизмат қилган машҳур немис археологи Теодор Wиэганднинг ёрдамчиси бўлган.
1918-йил 8-августда армиядаги хизматини якунлаб Измирга қайтиб келган. Измирнинг босиб олиниши сабабли у Истанбулга кетган. Измир озод қилингандан сўнг 1992-йилдан армияга қайтиб хизматни давом эттирган.
1931-йилда Истанбул археология музейи бош директори этиб тайинланган ва бу лавозимда 23 йил ишлаган. Бу йиллар давомида у музейдаги Месопотамия, Миср ва Парфия топилмаларини таснифлаш, кимё лабораторияси, фотография ва ҳайкалтарошлик устахоналарини ташкил этиш ва Аясофияни музейга айлантириш фаолиятлари билан шуғулланган. Истанбул археология музейининг ёғоч томини бетон томга алмаштириш унинг музейга қўшган муҳим ҳиссаларидан бири бўлган.
1933-йилда Европа музейларини кўздан кечириш мақсадида Европага саёҳат қилган. Бу саёҳат давомида у Австрия, Германия, Нидерландия, Англия, Франсия ва Италиянинг машҳур музейларини зиёрат қилган. 1934-йилда Туркияга келган Швеция валиаҳд шаҳзодаси Адолф Густавга Бурса, Истанбул ва Измир сафарларида ҳамроҳлик қилган. Турк тарихи Жамияти, Вена, Берлин, Прага, Финландия антик давр институтлари ҳамда Германиянинг Майнс Фанлар академиясининг а’зоси бўлган. Фетҳие масжиди, Истанбул деворлари ва кошинли павилион ҳақида мақолалар ёзган[3].
Манба
- ↑ „Мустафа İнан, Азиз Оган, Аркитект Дергиси, Cилт: 1953, Сайı: 263-264-265-266“. 13-март 2014-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 13-март 2014-йил.
- ↑ „Wҳо ис Азиз Оган“. www.боун.эду.тр. Боğазиçи Университй. 2022-йил 28-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 28-сентабр 2023-йил.
- ↑ „Азиз ОГАН 1888 - 1956“. Қаралди: 28-сентабр 2023-йил.