Зиёсферада исми Азиз ва фамилияси Қодиров бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Азиз Мавлонович Қодиров — совет иқтисодчиси, давлат ва сиёсат арбоби. Социалистик Меҳнат Қаҳрамони.

Азиз Мавлонович Қодиров
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 13-октябр 1913-йил
Тошкент
Вафоти 30-ноябр 1995-йил(1995-11-30)
(82 ёшда)
Тошкент, Ўзбекистон
Сиёсий партияси КПСС
Мукофотлари
Xalqlar doʻstligi ordeni

Биографияси

Азиз Мавлонович Қодиров 1913-йилда туғилган. КПСС (Совет Иттифоқи Коммунистик партияси) аъзоси ҳисобланган.

Қодиров Тошкент темир йўл муҳандислари институтини тамомлаган. 1935-йилдан бошлаб мамлакатдаги сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда фаолият олиб борган. Жумладан, 1935-1980-йилларда темир йўлда муҳандис, Тошкент темир йўл ҳаракат хизмати бошлиғи, Ўзбекистон ССР автомобил транспорти халқ комиссари, Тошкент темир йўл бошлиғи ёрдамчиси, бошлиғи, Ўрта Осиё темир йўли бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатган.

Азиз Мавлонович Қодиров СССР Олий Кенгаши Президиумининг 1959-йил 1-августдаги фармони билан Ленин ордени ва,,Ўроқ ва,,Болға" олтин медали ҳамда Социалистик Меҳнат Қаҳрамони унвони билан тақдирланган.

Шунингдек, Қодиров Ўзбекистон ССР Олий Совети 2- ва 9-чақириқлари депутати этиб сайланган.

Давлат ва сиёсат арбоби Азиз Мавлонович 1995-йил 30-ноябрда Тошкент шаҳрида вафот этган ва Чиғатой қабристонига дафн этилган[1].

Манбалар

  1. ↑ „Место захоронения“. 23-сентабр 2020-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 22-ноябр 2017-йил.