Зиёсферада исми Азиз ва фамилияси Раметов бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Азиз Раметов (1988-йил 10-июл, Тошкент, ЎзССР) — ўзбекистонлик актёр, режиссёр ва хонанда.

Азиз Раметов
Файл:Азиз Раметов.жпег
Таваллуди
Раметов Азиз Жумадуллаевич

1988-йил 10-июл (1988-07-10) (38 ёш)
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi ЎзССР → Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Касби Актёр, хонанда, режиссёр
Филмлари Арслон изидан, Қарамлик
Отаси Жумадулла Раметов
Онаси Саида Раметова
Қариндошлари Улуғбек Раметов (ака)

Ҳаёти

Азиз Раметов 1988-йил 10-июлда Тошкент шаҳрида санъаткорлар оиласида таваллуд топган[1][2]. Унинг отаси актёр Жумадулла Раметов ва онаси актриса Саида Раметова[3][4]. Унинг Улуғбек Раметов исмли акаси бор[5].

Азиз Раметов дастлаб „Глер“ номидаги мусиқа мактабида 9 йил виолончел чолғуси асбобини ўрганган. Ота-онаси уни санъаткор бўлиши хоҳламаган ва отаси Жумадулла Раметовнинг истаги билан ҳарбий лицейга ўқишга кирган. Лекин кейинчалик ота-онаси ҳарбий лицей директоринининг „Ўғлингиз аввалгидан анча яхши томонга ўзгарган. Аммо барибир бундай ҳарбий чиқмайди. Кун келиб чегарада турганда, иккита латифа эвазига ҳам сирларни сотиб юборадиган бола“ деган хазил гапи билан ўғлининг Эстрада ва сирк коллежида ўқишига рухсат беришган[6]. Бундан сўнг эса Ўзбекистон консерваториясида ўқиган ва ҳозирда „Сергей Аполлинариевич Герасимов“ номидаги Бутунроссия давлат кинематография университетида (русча: „Всероссийский государственный институт кинематографии имени С.А. Герасимова“ ёки „ВГИК“) продюсерлик йўналишида таҳсил олмоқда[7].

2022-йилда Шаҳло Умарова билан оила қурган[1] ва шу йилнинг 15-декабр ойида ўғил фарзандли бўлган[8][9][10].

Филмографияси

Азиз Раметов илк бора 2005-йил „Алвидо“ филмида суратга тушган. 2015-йилда эса режиссёр сифатида илк „Арслон изидан“ номли филмини суратган олган[11][12]. Бу филмнинг мавзуси 1991-йил Тожикистонда бўлиб ўтган воқеалар ҳақида бўлиб, ушбу филмни суратга олишда актёрнинг ёшлик пайтида ҳарбий соҳада олган билимлари фойда берган[13].

Режиссёрлик қилган филмлари
Йил Номи Изоҳ
2015 Арслон изидан [12]
Қарамлик [6]
Суратга тушган филмлари
Йил Номи Образ Изоҳ
2019 Хонқизи
2018 Салом, рашқ [14]
2016 Бой бўлма саҳий бўл
Ваҳший [15]
2015 Иерей-сан. Исповедь самурая Чингиз [16]
Арслон изидан Режиссёр[17][18]
Мен ёлғончиман [19]
Ажал жодуси Шоҳруҳ, бош қаҳрамоннинг дўсти, хотинбоз, безори [20]
2014 Эркатой
2012 Қудажонлар
2011 Чаллари
Нафс
2010 Гулим
Жийда гули
Қайдасан муҳаббат?
2009 Қалбаки дунё
Лола
Ада эмас, дада Дубляжда иштирок этган
2008 Шабнам Бош рол[18]
2007 Ўтов Жавоҳир, Убайдуллонинг ўғли Бош рол[12][18]
Севгинатор Отабек, талаба
Кечир Сарвар
Паноҳ
Застава сержант Раимжонов Россия филми[6]
Апрел-май
2006 Йўл бўлсин Бош рол[18]
2005 Алвидо...
Суратга тушган клиплари
Йил Номи Хонанда Изоҳ
2015 Яхши қол Зиёда Йилнинг энг яхши клиплар бешлигида 3 ўринни эгаллаган[21]

Дискографияси

Унинг 2018-йил „Дерин Дениз“ номли турк тилида айтган қўшиғи ва унга олинган клип „Ўзбекконсерт“ давлат муассасаси томонидан асл муаллифидан рухсат ҳамда қайта клип олиш тавсия қилинган[22].

Ижро этган қўшилари
Номи Шоир Бастакор Йил Албом Изоҳ
Ўйна-ўйна 2017
За спорт
Кўзингни оч 2018
Қора қош 2019
Кўзни оч Кўзни оч
Юля 2018
Дилам 2018
Мени кечир 2021
Янги йил 2018
Билсамки 2018
Ватан Кўзни оч
Унутиш қийин 2018
Дерин дениз 2018 Кўзни оч [22]
Учарман Кўзни оч
Ёу мй ҳеарт
Ширин армоним Кўзни оч
Қайтаман 2014 Кўзни оч [23]
Бевафо 2018
Зубайда 2023
Бахтлимиз 2021
Для тебя 2018
Москва 2018
Ёмондур 2018 Кўзни оч
Ҳамон ёдимда 2018
Дерин-дениз 2018
Онажоним 2020
Яна келди 2018
Маликам Кўзни оч
Красавчик 2018
Келма Кўзни оч
Соғинаман 2018
Келақол Кўзни оч
Ширингина армоним 2018
Ёдимда 2018
Унутмагин дўстингни 2018
Фасли баҳор 2023
Тўй-тўй 2017
Дон Жуан 2018
Қорақош 2018
Жонисан 2018
Маломатлар 2018
Ёу мй ҳеарт 2018
Ёдимда 2015[17] Кўзни оч

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 Дарё.уз. „Азиз Раметовнинг тўйи санаси ма’лум бўлди. Саида Раметова кенжа келинини қандай топгани ҳақида сўзлаб берди (видео)“ (2022-йил 15-феврал). Қаралди: 2024-йил 10-июл.
  2. ↑ „АЗИЗ РАМЕТОВ“ (русча). Қаралди: 2024-йил 10-июл.
  3. ↑ Дарёо.уз. „Сан’аткор ота-онасининг йўлини тутган ўзбекистонлик актёр ва хонандалар (фото)“ (2020-йил 9-июн). Қаралди: 2024-йил 10-июл.
  4. ↑ Дарё.уз. „Жумадулла Раметов ва Саида Раметовалар турмуш қурганининг 40 йиллик юбилейини нишонлади (видео)“ (2020-йил 15-декабр). Қаралди: 2024-йил 10-июл.
  5. ↑ Дарё.уз. „Саида Раметова 63 ёшда. Саратон билан курашаётган, бир неча бор “ўлди”га чиқарилган актриса ҳақида кўпчилик билмайдиган ма’лумотлар (фото ва видео)“ (2021-йил 21-сентябр). Қаралди: 2024-йил 10-июл.
  6. ↑ 6,0 6,1 6,2 Дарё.уз. „“Қарамликдан қутилиб, ҳаётни ўзгартираман” — лифтда туғилган, режиссорлик қилгани учун қамалган ва “Арслон изидан” сабаб бор будидан айрилган Азиз Раметов 35 ёшда (фото, видео)“ (2023-йил 13-июн). Қаралди: 2024-йил 10-июл.
  7. ↑ Чида юлдузим (2023-10-22), Азиз Раметов чида юлдузим “вохтв” платформасида томоша қилинг, қаралди: 2024-07-10
  8. ↑ Дарё.уз. „Инстаграм: Фарзандли бўлган Азиз Раметов, қизини узатган Маҳмуд Намозов, Шаҳзода Матчонова хонадонидан репортаж“ (2022-йил 15-декабр). Қаралди: 2024-йил 10-июл.
  9. ↑ Дарё.уз. „Инстаграм: Янги машинали бўлган Шаҳло Зоирова, Саида Раметова хонадонида катта шодиёна, ажрашганига ишора қилган Жаҳонгир Отажонов“ (2022-йил 20-декабр). Қаралди: 10-июл 2024-йил.
  10. ↑ Дарё.уз. „2022-йилда фарзандли бўлган шоу-бизнес вакиллари (фото)“ (2022-йил 31-декабр). Қаралди: 2024-йил 10-июл.
  11. ↑ Даракчи.уз. „Азиз Раметов о`зининг режиссёрлик дебютини тақдим этди“ (6-май 2017-йил). 2024-йил 10-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 10-июл.
  12. ↑ 12,0 12,1 12,2 Дарё.уз. „Азиз Раметов: Оилавий ан’анани давом эттириб актрисага уйланмоқчи эмасман“ (2018-йил 10-май). Қаралди: 2024-йил 10-июл.
  13. ↑ Кун.уз. „Азиз Раметов қандай қизга уйланмоқчи эканлигини ма'лум қилди“ (2016-йил 26-май). Қаралди: 2024-йил 10-июл.
  14. ↑ Дарё.уз. „“Салом, рашк” филмининг премера куни ма’лум бўлди (видео)“ (2018-йил 24-июл). Қаралди: 2024-йил 10-июл.
  15. ↑ Кун.уз. „Шоҳруҳхон “Ваҳший” филмига саундтрек куйлади“ (2016-йил 24-апрел). Қаралди: 10-июл 2024-йил.
  16. ↑ „Иерей-сан. Исповедь самурая“ (русча). Қаралди: 2024-йил 10-июл.
  17. ↑ 17,0 17,1 „Актёр Азиз Раметов режиссёрликка ҳам қўл урди“ (2015-йил 30-апрел). Қаралди: 10-июл 2024-йил.
  18. ↑ 18,0 18,1 18,2 18,3 Дарё.уз. „“Ҳозир кўнглимга уйланиш сиғадими?”. Азиз Раметов нега ҳалигача уйланмаётгани сабабини ма’лум қилди (видео)“ (2020-йил 11-сентябр). Қаралди: 2024-йил 10-июл.
  19. ↑ Кун.уз. „Октябрда катта экранларга “Мен ёлғончиман” филми чиқади“ (2015-йил 20-сентябр). Қаралди: 2024-йил 10-июл.
  20. ↑ Элдор Асанов. „Ўзбек киносига назар: Кун.уз мухбиридан “Ажал жодуси” филмига тақриз“. Кун.уз (2015-йил 9-ноябр). Қаралди: 2024-йил 10-июл.
  21. ↑ Дарё.уз. „2015-йил октабр ойининг энг яхши клиплар бешлиги э’лон қилинди“ (2015-йил 22-декабр). Қаралди: 10-июл 2024-йил.
  22. ↑ 22,0 22,1 Дарё.уз. „Азиз Раметовнинг янги клипи “беҳаё қилиқлар” сабабли бадиий кенгаш томонидан рад этилди“ (2018-йил 24-июн). Қаралди: 2024-йил 10-июл.
  23. ↑ Даракчи.уз. „Азиз Раметовдан янги тарона: “Қайтаман”“ (2014-йил 1-декабр). Қаралди: 2024-йил 10-июл.

Ҳаволалар