Википедияда исми Азиз бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Азиз Санcар (талаффузи: Азиз Санжар, 1946-йил 8-сентябр, Савур, Мардин, Туркия) — турк олими ҳамда америкалик биокимёгар. 2015-йилда кимё бўйича Нобел мукофотини Томас Линдал ва Пол Модрич билан бирга „ДНКни таъмирлаш механизмлари бўйича тадқиқотлари“ учун қўлга киритган[1].

Азиз Санcар
Таваллуди 1946-йил 8-сентябр (1946-09-08) (80 ёш)
Фуқаролиги Turkiya bayrogʻi Туркия
AQSH bayrogʻi АҚСҲ
Миллати Турк
Соҳаси Биокимё
Молекуляр биология
ДНК тикланиши
Иш жойлари Яле университети
Университй оф Нортҳ Cаролина ат Чапел Ҳилл
Мукофотлари ТÜБİТАК мукофоти
Веҳби Коç мукофоти
Кимё бўйича Нобел мукофоти

АҚСҲ Миллий Фанлар Академияси аъзоси (2005)[2].

Таржимаи ҳоли

У камбағал оилада саккиз фарзанднинг еттинчиси бўлиб туғилган (ота-онаси маълумоциз эди, лекин барча болалар ўқиган)[3]. Унинг катта акаси Кенан Санжар Туркия қуролли кучларининг нафақадаги бригада генерали, амакиваччаси Митҳат Санжар эса туркиялик ҳуқуқ профессори ва курдпараст Халқ демократик партияси депутати[4].

Истанбул университетининг тиббиёт факултетини тамомлаган (1969). 1971-йилда АҚШга кўчиб ўтди[5]. Далласдаги Техас университетида молекуляр биология бўйича магистратура ва аспирантурани тамомлаган (МС, 1975; Пҳ. Д., 1977)[6]. 1977—1982-йилларда Ел университетида постдоктор илмий ходим бўлган. 1982-йилдан — Шимолий Каролинадаги Чапел Ҳилл университетида (1988-йилдан профессор) фаолият олиб борган.

Хотини: биокимёгар Гвен Санcар (Боулз, инглизча: Эста Гwендолйн Болес Санcар) ҳам Далласдаги Техас университети битирувчиси ва Чапел Хиллдаги Шимолий Каролина университети профессори[7][8][9][10].

2018-йилда Азиз Санжар Ўзбекистонга ташриф буюрган[11].

Мукофотлари

  • Озарбайжон Республикаси Президентининг Фахрий дипломи (2021-йил 10-сентябр) — Озарбайжон Республикасининг халқаро гуманитар алоқаларини ривожлантиришдаги хизматлари учун[12].
  • Кимё бўйича Нобел мукофоти (2015).

Манбалар

  1. ↑ Нобелевская премия по химии присуждена за починку ДНК // Лента. Ру, 7 октабря 2015
  2. ↑ Азиз Санcар (ингл.)
  3. ↑ Ниcк Загорски „Профиле оф Азиз Санcар“ (ОНАС)
  4. ↑ „Туркиш-Америcан сcиэнтист амонг wиннерс оф 2015 Нобел Призе ин Чемистрй“. Тодай'с Заман. 2015-йил 11-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 12-октябр.
  5. ↑ Азиз Санcар: биограпҳиcал скетч
  6. ↑ „Cурриcулум Витаэ: Азиз Санcар“. 2015-йил 10-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 8-октябр.
  7. ↑ Cурриcулум Витаэ (1985): Гwендолйн Б. Санcар[сайт ишламайди]
  8. ↑ „2009 Дистингуишед Алумни Аwард Реcипиэнц“. 2021-йил 20-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 8-октябр.
  9. ↑ Америcан Чемиcал Соcиэтй: Гwендолйн Болес Санcар (Архивировано 08.10.18)
  10. ↑ Эрма Болес Обитуарй
  11. ↑ „Нобель мукофоти лауреати, таниқли олим Азиз Санжар Ўзбекистонга келди“. 2020-йил 19-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 5-май.
  12. ↑ Распоряжениэ Президента Азербайджанской Республики О награждении А. Санджара „Почётним дипломом Президента Азербайджанской Республики“

Ҳаволалар