Aziz Surakmatov
- Зиёсферада исми Азиз ва фамилияси Суракматов бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.
Азиз Суракматов 1971-йил 22-ноябрда Бишкек шаҳрида таваллуд топган. У 1994-йилда Қирғиз архитектра қурулиш институтини инженер-қурувчи мутаҳасислиги бўйича битирган. 1996-йили Қирғиз Миллий университетидан юрист мутаҳасислиги бўйича билим олган. 1994-1995-йиллари - “Шоола” корхонасининг мастери; 1995-1996-йиллари - “Қирғизпотребсоюз” Бишкек ПМКсида мастер; 1996-1999-йиллари - Бишкек бош архитектурасида инженер; 1999-2000-йиллари - “Консалтинлик-экспертлик” АЖнинг директори; 2000-2002-йиллари - Бишкек шаҳрининг мериясида бош мутаҳасис; 2002-2008-йиллари - Бишкек шаҳри бош архитектурасида бош архитекторнинг ўринбосари; 2008-йилда - Бишкек шаҳри бўйича Давлат архитектура-қурулиш кузатув бошқармасининг бошлиғи; 2008-2010-йиллари - Бишкек шаҳар кенгашининг раиси; 2010-йили - “Ата Журт” сиёсий партиясининг тизмаси билан Жўғўрқу Кенгашга депутат бўлиб сайланган. Ҳозирда ҚСДПнинг тизмасида 54-ўринда туради. 2018-йилнинг 8-августида Бишкек шаҳар кенгаши томонидан Бишкек шаҳар мери бўлиб сайланган.[1]
| Азиз Суракматов | |
|---|---|
Суракматов Азиз Эмильбекович | |
|
| |
|
Мансаб даври 2018-йил 8-август | |
| Ўтмишдоши | Албек Ибрагимов |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
1971-йил 22-ноябр Фрунзе шаҳри, Қирғиз ССР |
| Фуқаролиги |
|
| Сиёсий партияси | ҚСДП |
| Маълумоти | Қирғиз архитектура қурулиш институти |
Манбалар
