Aziza Begmatova
Азиза Бегматова (асл исми: Азза; 1943-йил 7-сентябр, Сурхондарё вилояти, ЎзССР) – ўзбек театр ва кино актрисаси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист (1998), Ўзбекистон халқ артисти (2006).
| Азиза Бегматова | |
|---|---|
| Таваллуди |
Азза Бегматова 1943-йил 7-сентябр |
| Фуқаролиги |
|
| Касби | актёр |
| Фаолият йиллари | 1989—ҳозиргача |
| Мукофотлари |
|
Ҳаёти
Азза (Азиза) Бегматова 1943-йил 7-сентябрда Сурхондарё вилоятида туғилган[1]. Актрисанинг болалиги уруш йилларига тўғри келгани учун у болалар уйида катта бўлган. Мактабни тамомлагач Тошкент театр ва рассомчилик сан’ати институтида таҳсил олган. Профессионал фаолиятини Аброр Хидоятов номидаги Ўзбек давлат драма теарида бошлаган. У нафақат ўзбек киносида балки бир нечта рус филмларида ҳам суратга тушган. Актриса ўзбек томошабинларига „Чеча“ номли спектаклидаги Чеча образи орқали танилгани сабабли кўпчилик ўзбек томошабинларига „Чеча“ номи билан танилган[2][3]. Унинг иштирокида 50 дан ортиқ кинофилмлар ва спектакллар қўйилган. Азиза Бегматова ўзбек оналари ва бувилари ролларини катта маҳорат билан ижро этади[4].
Филмографияси
| Йил | Номи | Образ | Изоҳ |
|---|---|---|---|
| 2007 | Виждон | Сафсан лўли ролида |
Мукофотлари
- Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист (1998);
- Ўзбекистон халқ артисти (2006);
- Меҳнат шуҳрати ордени (2006);
- Йилнинг энг яхши ижодкори, Офарин мукофотлари ҳамда Маданият ва санъат фидокори кўкрак нишони[4].
Манбалар
- ↑ „Азиза Бегматовага табрик“. музаффар.уз (2023-йил 7-сентябр). Қаралди: 2024-йил 13-январ.
- ↑ „Азиза Бегматова“. дсми.уз. Қаралди: 2024-йил 13-январ.
- ↑ Эшмирзаева „Азиза Бегматова Ўзбекнинг чечаси истиқлолдан сўнг тилга кирди, дунё кўрди … (+Видео)“. уза.уз (2022-йил 9-сентябр). Қаралди: 2024-йил 13-январ.
- ↑ 4,0 4,1 Усмонова „Азиза Бегматова — 80 ёшда“. уза.уз (2023-йил 11-сентябр). Қаралди: 2024-йил 13-январ.