Азизи масжиди – Индонезиянинг Шимолий Суматра ҳудудидаги Лангкат туманига қарашли Танжунг Пура шаҳрида жойлашган масжид. Аввал Лангкат султонлигининг давлат масжиди бўлган.

Масжид
Азизи масжиди
Масжид Азизи
Мамлакат  Индонезия
Жойлашуви Танжунг Пура, Шимолий Суматра
Координаталар 3°53′29″Н 98°25′26″Э / 3.891526°Н 98.423973°Э / 3.891526; 98.423973
Масжид тури сунний, Ислом
Меъморий услуб Ислом архитектураси
Қиймати 200,000 ринггит
Бинокорлик 1899—1902
Ўлчами 2000 намозхон
Гумбазлар сони 21; 4 та асосий гумбаз
Гумбазлар сони 21; 4 та асосий гумбаз
Баландлиги 30 м (98 фт)
Гумбаз баландлиги 20 м (66 фт)
Миноралар сони 1
Миноралар сони 1
Миноралар баландлиги 60 м (200 фт)
Ҳолати фаол

Тарихи

1920-йиллардаги Азизи масжиди

1889-йилда Лангкат султонлигининг ХИХ аср охирларидаги ҳукмдори Тенгку султон Ҳожи Мусо ал-Холидий ал-Муаззамшоҳнинг ўғли Тенгку султон Абдулазизнинг топшириғи билан масжиднинг қурилиш ишлари бошланган[1]. Масжид лойиҳаси немис меъмори томонидан ишлаб чиқилган. Қурилиш ишларининг катта қисмини Лангкатдаги хитойлик аҳоли амалга оширган. Қурилиш учун зарур материаллар Пенанг ва Сингапурдан Батанг Серанган дарёси орқали келтирилган ва обектга 80 та ҳўкиз арава ёрдамида ташилган[1]. Абдулазиз масжид қурилиши тугашидан аввал вафот этганлиги сабабли ишларни унинг ўғли Тенгку султон Маҳмуд Раҳмацҳоҳ давом эттирган[1]. Масжид қурилиши 1902-йил 13-июнда якунланган. 1926-йилда масжид минораси бунёд этилган[2].

Масжид 1978–1979, 1980–1981 ва 1990–1991-йилларда бир неча бор таъмирланган[2].

Меъморчилиги

Масжид тахминан 3 гектар (7.4 акр) майдонга эга мажмуада жойлашган. Асосий намозхона тахминан 25 х 25 м (тахминан 82 х 82 фут). Асосий намозхонанинг шимол, жануб ва шарқ томонларида 3 та Муғал меъморчилиги услубида яратилган кириш эшиклари мавжуд. Масжиднинг юқори қисмида Муғал услубидаги мис гумбазлар қурилган бўлиб, улардан энг оғири тахминан 36 тоннани ташкил қилади.[1]. Ички қисми, асосан, мармардан қурилган бўлиб, италян кристалли люстралар билан безатилган[1]. Масжид мажмуаси ичида Лангкат султонлигига мансуб бир нечта шоҳ оиласи вакилларининг қабрларини ҳам учратиш мумкин[2].

Малайзиянинг Кедаҳ штатидаги Заҳир масжиди Азизи масжиди меъморчилигидан илҳомланиб яратилган[2].

Яна қаранг

Манбалар

Адабиётлар

Ҳаволалар

Викиомборда „Азизи масжиди“ мавзуси бўйича медиафайллар бор.