Азизлар масжиди (Азизлархон эшон масжиди; Шайхонтоҳур тумани, Ялангқор кўчаси, 2-уй) - меъморий ёдгорлик (ХВИИИ аср 2-ярми). Мир Қурбоншайх эшон қурдирган. Номи унинг авлодларидан-Ходихон азизлар ёки Зайниддинхон эшон номи билан боғлиқ бўлиши мумкин. Сабаби уларнинг ҳар иккиси ҳам халқ орасида «Азизлархон» номи билан машҳур бўлган. Масжид меъмор И.Ф.Бородина томонидан тарихий ёдгорлик сифатида қайд этилган (1953) бўлиб, хонақоҳ ва айвондан иборат. Айвони жанубий-шарқ томонда, икки қаторда бештадан устунлар қўйилган. Квадрат тарҳга эга хонақоҳ гумбази ўтмишда шикастланиб, кўчиб тушган. Хонақоҳнинг ички деворларига ишланган токчалар кейинчалик суваб ташланган. Ғарбий деворда меҳроб, қолган уч томонига эса эшиклар ўрнатилган (кейинчалик ёпиб ташланган). Ҳовлида 300 йиллик чинор сақпанган. Масжид ХХ аср бошларида ҳам Ялангқор маҳалла аҳли учун жоме масжиди вазифасини бажариб келган. ХХ асрнинг 20-йилларида Тошкентдаги бошқа кўплаб масжидлар қатори ёпилган ва узоқ вақт қаровсиз қолган. Маҳалла аҳолиси 1946 йилда масжидни қайта очишни сўраб ҳукумат идораларига мурожаат қилишган. Бироқ, ундан 3 км масофада (ўша вақтда расмий очилган масжидлар орасида 2–4 км масофа бўлиши белгиланган эди) Олмазор масжиди фаолият юритаётгани учун уни очишга рухсат берилмаган. Натижада бошқа масжидлар каби Азизлар масжиди ҳам турли муассасалар ихтиёрида бўлган ва шу давр оралигида бир неча бор ёнгиндан зарар кўрган. Ҳозирда зиёратгоҳ масканлардан бири.

Адабиётлар

Ҳаволалар