Azjur at-Turkiy
Азжур ат-Туркий (арабча: أزجور التركي) ёки Архуз ибн Улуғ Тархон ат-Туркий (أرخوز بن أولوغ طرخان التركي) – Аббосийлар халифалигига хизмат қилган туркий ҳарбий саркарда. У 868-йилда Миср ноиби лавозимини эгаллаган. Ўша йили Тулунийлар сулоласи Мисрни ўз тасарруфига олиши арафасида мазкур лавозимни эгаллаб турган сўнгги шахс бўлган.
Фаолияти
ХВ аср солномачиси Ибн Тағрибирдийнинг маълумотларига кўра, Азжур ёки Архуз Бағдодда туғилган. Отасининг исми Улуғ Тархон бўлиб, тархон унвони унинг юқори мартабали туркий шахс эканлигидан далолат беради. Азжурнинг ўзи вақт ўтиб, Аббосийлар давлатининг етакчи амирларидан бирига айланган[1]. 867-йилда Миср ноиби Музаҳим ибн Хоқон уни мамлакатнинг хавфсизлик бошлиғи (шурта) лавозимига тайинлаган[2].
Музаҳим ноиблиги даврида Азжур Жобир ибн ал-Волид қўзғолонини бостиришда кўмаклашиб, 867-йилнинг июн ойида Гиза ҳудудида унга қарши жанг олиб борган. Бироқ Мисрда азалдан амалда бўлган маросимлар ўрнига бир қатор янги маросим амалиётларини жорий этгач, тез орада атрофдагиларнинг норозилигига сабаб бўлган. Музаҳим ниҳоят 867-йил ноябрда Азжурни шуртадан бўшатган. Бироқ Азжур ўз таъсирини сақлаб қолган. 868-йил январда Музаҳим вафот этгач, Азжур яна Музаҳимнинг ўғли ва вориси Аҳмаднинг хавфсизлик хизмати бошлиғи лавозимига тайинланган[3].
868-йил апрел ойида Аҳмад вафот этгач, Азжурнинг ўзи Миср ноиби лавозимини эгаллади. Ўз бошқаруви даврида Музаҳим Фустатда қамоққа олган исёнчи Жобирни Ироққа жўнатган. Шунингдек, Юқори Мисрда бош кўтарган Алийлар қўзғолонини ҳам бостиришга эришган. Азжур 868-йил август ёки сентябр ойигача ноиб лавозимини эгаллаб тургач, ўрнига Аҳмад ибн Тулун тайинланган[4]. Ибн Тағрибирдийнинг таъкидлашича, Азжур Ироққа қайтиб келиб, халифа қабулида бўлгач, унинг лашкарбошиларидан (қуввад) бирига айланган[5]. Ал-Киндий эса, аксинча, унинг ҳаж зиёратини адо этиш учун Мисрни тарк этганини хабар қилган[6].
Манбалар
- ↑ Гордон 2001, с. 158; Ибн Тагҳрибирди 1930, с. 341
- ↑ Ал-Кинди 1912, с. 208.
- ↑ Ал-Кинди 1912, сс. 209–11; Кеннедй 1998, с. 85
- ↑ Ал-Кинди 1912, сс. 210, 211–12.
- ↑ Ибн Тагҳрибирди 1930, с. 342.
- ↑ Ал-Кинди 1912, с. 212.
Адабиётлар
- Гордон, Маттҳеw С.. Тҳе Бреакинг оф а Тҳоусанд Сwордс: А Ҳисторй оф тҳе Туркиш Милитарй оф Самарра (А.Ҳ. 200–275/815–889 C.Э.). Албанй, Неw Ёрк: Стате Университй оф Неw Ёрк Пресс, 2001. ИСБН 0-7914-4795-2.
- Ибн Тагҳрибирди, Жамал ал-Дин Абу ал-Маҳасин Юсуф. Нужум ал-заҳира фи мулук Миср wа'л-Қаҳира, Волуме ИИ. Cаиро: Дар ал-Кутуб ал-Мисрийя, 1930.
- Кеннедй, Ҳугҳ „Эгйпт ас а провинcе ин тҳе Исламиc cалипҳате, 641-868“, . Cамбридге Ҳисторй оф Эгйпт, Волуме Оне: Исламиc Эгйпт, 640–1517. Cамбридге: Cамбридге Университй Пресс, 1998 — 62–85-бет. ИСБН 0-521-47137-0.
- Ал-Кинди, Муҳаммад ибн Юсуф. Тҳе Говернорс анд Жудгес оф Эгйпт (Арабиc). Лейден анд Лондон: Э. Ж. Брилл, 1912.