Азов – Россия Федерациясининг Ростов вилоятидаги шаҳар. Дон дарёси бўйидаги порт. Азов Қора денгиз соҳилидаги қадимги шаҳар – Танаис ўрнида барпо қилинган. Дон дарёси Азов денгизининг Таганрог қўлтиғига қуйиладиган жойдан 7 км бе-рида. Аҳолиси 80,9 минг киши (1992). Темир йўл стансияси. Машинасозлик, енгил, озиқ-овқат саноати корхоналари бор. Қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади. Политехника ва индустрия-педагогика. техникумлари, педагогика. билим юрти, тарих-ўлкашунослик музейи бор. Милоддан аввалги 1-минг йилликда Азов ўрнидаги Меотидада меотлар яшаган. Милодий Х–ХИ асрларда Киев Русининг Тмутаракан князлиги таркибига кирган. тахминан 1067-йил қипчоқлар томонидан эгалланган ва Азов ўрнидаги қишлоққа Азув (Азоқ)хон номини берганлар. ХИИИ асрдан Олтин Ўрдага қарашли Азоқ шаҳри бўлган, ХИВ асрда венесиялик ва генуяликларнинг колонияси (Тана) бўлган. 1395-йилда Амир Темур эгаллаган. 1471-йилдан Туркияга қарашли қал’а. 1637–42 йилларда Азовни Дон казаклари эгаллади. 1696-йилда Пётр 1 қўшинлари босиб олди. 1711-йилда Азов Туркияга қайтариб берилди. Бироқ 1739-йилдан яна Россия таркибига ўтди. 1775–1782 йилларда Азов губерняси маркази, 1810-йилдан Екатеринослав губерняси посади. 1920-йил 1-мартдан шаҳар.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил