Азов (Азақ) денгизи (украинча: Азо́вське море; инглизча: Сеа оф Азов; туркча: Азак Денизи) — Атлантика океани ҳавзасига мансуб ўрта денгиз. Украина ва Россия ерлари оралиғида. Керч бўғози орқали Қора денгиз билан туташади. Майдони 38 минг км². Сувнинг ўртача ҳажми 320 км3. Денгиз туби текис. Ўртача чуқ. 8 м, энг чуқур жойи 14 м. Қирғоғи у қадар эгри-бугри эмас. Соҳилининг ғарби, шимолий ва шарқи паст-текислик. Энг йирик қўлтиғи — Таган-рог. Ғарбий қирғоғи яқинида Сиваш қўлтиғи Азов денгизи дан камбар Арабат стрелкаси билан ажралган. Кирғоқ яқинида Бирючий, Черепаха ва бир гуруҳ Песчаний ороллари бор. Азов денгизи га Дон, Кубан ва бошқа дарёлар қуйилади. Азов денгизи атрофи иқлими континентал, ҳавонинг ўртача температураси езда 23,5°, 24,5", қишда −1°, −6°, йилига 312–528 мм ёғин тушади. Сув температураси езда 25", 30°, қишда 0°дан паст. Шўрлиги 9–11°. Азов денгизи декабр охиридан март бошларигача муз билан қопланади. Оқимлари шамол эсишига қараб ўзгариб туради; ўрта қисмида соат мили йўналишига қарама-қарши оқадиган оқим бор. Суви лойқа. Денгизда тишли балиқлар бор. Органик моддалар миқдори бошқа денгиздагиларга қараганда 5–6-марта кўп. Энг йирик портлари: Мариупол, Таганрог, Ейск, Бердянск.

Азов денгизи
Координаталари 46°Н 37°Э / 46°Н 37°Э / 46; 37
Юзаси 39 000 км2
Ўртача чуқурлиги 7.5 м
Энг катта чуқурлиги 13.5 м
Сув ҳажми 290 км3

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил