Azza al-Mayla
Азза ал-Майло (арабча: عزة الميلاء; „Қадди-қомати нозли Азза“)[1] (ВИИ аср – вафоти 705-йил) – Мадиналик мусиқачи, бастакор, хонанда, шоир ва устоз.
У Ансор қабиласининг мавласи (озод қилинган қул) бўлиб, исломни қабул қилган. Бу даврда халифаликдаги эркин профессионал мусиқачиларнинг одатий ижтимоий мақоми эди.
Азза ва унинг ҳамкасби Жамила (вафоти 720) ўзларининг „мажлис“ларини бошқарган ягона эркин аёл мусиқачилар эди. Бу ижодий мажлисларда аёллар ва эркаклар бирга қатнашиши мумкин бўлган, чунки араб элиталари аёллари учун жинсий ажратиш ҳали тўлиқ жорий этилмаган эди[2]. Унинг мажлислари Мадинанинг жонли мусиқий ҳаётида муҳим рол ўйнаган.
Азза ал-Майло ўзининг мусиқий истеъдоди, ажойиб овози ва чолғу асбобларини чалиш маҳорати билан машҳур эди[2]. У араб қўшиқларини Райқа, Сирин ва Зернеб, форс куйларини эса Соиб Хосир ва Ношитдан ўрганган. У қадимий ва янги мусиқаларни уйғунлаштирган ва „хонандалар маликаси“ деб аталган[2].
Манбалар
- ↑ Саwа, Меерс; М, Сузуне (2013-06-01). „ʿАзза ал-Майлāʾ“. Энcйcлопаэдиа оф Ислам, ТҲРЕЭ (инглизча).
- ↑ 2,0 2,1 2,2 Шилоаҳ, Арннон. Мусиc ин тҳе wорлд оф Ислам: а соcио-cултурал студй И. Титле 306.4840917671