B-2 Spirit
Нортҳроп Грумман Б — 2 Спирит — бу Нортҳроп Грумман томонидан ишлаб чиқилган Американинг оғир яширин стратегик бомбардимончи самолёти. "Учувчи қанот" схемасига эга биринчи замонавий оммавий ишлаб чиқарилган оғир самолёт. Самолёт ядровий қуролларни етказиб бериш учун мўлжалланган. Парвозлар 1989-йилда бошланган, ишлаб чиқариш 1999-йилда тўхтатилган. Б-2 учун РCС нинг аниқ қиймати хабар қилинмаган[1], турли ҳисоб-китобларга кўра, бу қиймат 0,0014 м² дан 0,1 м² гача[2].
| Б-2 Спирит | |
|---|---|
|
| |
| Яширин Стратегик бомбордимончи | |
| Ишлаб чиқарувчи | Нортҳруп Грумман |
| Миллий келиб чиқиши | Америка Қо'шма Штатлари |
| Биринчи парвоз | 1989-йил 17-июл (32 йил олдин) |
| Хизматга кириш | 1997-йил 1-январ |
| Конструктор | Нортҳруп Грумман |
| Фойдаланувчилар | Америка Қо'шма Штатлари ҳарбий ҳаво кучлари |
| Бирликнинг нархи |
1 млрд АҚСҲ доллари(ускуналарсиз) НСИАД ма'лумотларига ко'ра 2 миллиард 100 миллион 300 минг АҚСҲ доллари(ускуналар билан) |
| Ишлаб чиқариш йиллари | 1987-2000-йиллар |
Б-2 Спирит 15 000 м гача бўлган баландликдаги ҳужум миссияларини бажаришга қодир, ички ёқилғида битта ёқилғи қуйиш билан 11 000 кмдан ортиқ масофани босиб ўтишга қодир. У 1997-йилда Лоcкҳеэд Ф-117 Нигҳтҳаwк ҳужум самолётидан кейин илғор яширин технологияга эга бўлган иккинчи самолёт сифатида хизматга кирган[3]. Дастлаб ядровий бомбардимончи сифатида ишлаб чиқилган бўлса-да, Б-2 Спирит биринчи марта 1999-йилда Косово урушида оддий, ядровий бўлмаган ўқ-дориларни ташлашда ишлатилган. Кейинчалик у Ироқ , Афғонистон ва Ливияда хизмат қилган[4].
Бу авиация тарихидаги энг қиммат самолёт ҳисобланади.
Яратилиш тарихи
"АТБ" лойиҳаси
Оғир бомбардимончи самолётни яратиш 1979-йилда Адванcед Течнологй Бомбер (АТБ) дастури доирасида бошланган. Ўша вақтда "Совуқ уруш" юқори даражага чиққанди ва 1979-1980-йиллардаги сайлов кампанияси пайтида президентликка номзод Роналд Рейган Америка армиясини қайта тиклашга ваъда берди. 1980-йил 22-августда АҚШ Мудофаа вазирлиги истиқболли яширин самолётлар, шу жумладан АТБ лойиҳасини яратиш бўйича ишлар олиб борилаётганлигини очиқ эълон қилди[5].
Лойиҳаларни баҳолашдан сўнг, АТБ танлови иккита жамоага қисқартирилди — Нортҳроп / Боэинг ва Лоcкҳеэд / Роcкwелл, ҳар бир жамоа кейинги тадқиқотлар учун буюртма олди. АТБ лойиҳаси Аурора код номи остида молиялаштирилди. 1981-йил 20-октабрда Нортҳроп / Боэинг жамоаси дизайн танловида ғолиб деб топилди[6].
Нортҳроп лойиҳаси „Шарпа“ номи билан Б-2 белгисини олди. Самолётнинг дизайни 1980-йилларнинг ўрталарида ўзгартирилди, биринчи парвозни икки йилга кечиктирилиши дастурга яна бир миллиард АҚШ доллари сарфланишига олиб келди. 1989-йилга келиб бомбардимончини ишлаб чиқиш учун жами 23 миллиард АҚШ доллари сарфланган[7].
Б-2 Спирит биринчи марта 1988 -йил 22-ноябрда АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг Палмйлел шаҳридаги 42-сонли заводида (Калифорния) йиғилган жойда намойиш этилган. Биринчи оммавий парвоз 1989-йил 17-июлда бўлиб ўтди[8].

Сотиб олиш
| Самолётни сотиб олиш | ||||||
|---|---|---|---|---|---|---|
| Йил | Самолёт
миқдори |
Буджет (млрд доллар) | Манба | |||
| Самолёт нархи | Тадқиқот
(ИТИТКИ) |
Ускуналар | Жами | |||
| 1986 | 2 | $2,3484 млрд | $1,7157 млрд | 0 | $4,1440 млрд | [9] |
| 1987 | 1 | $2,7982 млрд | $1,5460 млрд | 0 | $4,3693 млрд | [10] |
| 1988 | 4 | $2,6866 млрд | $1,2614 млрд | 0 | $4,0282 млрд | [11] |
Ишлаб чиқариш
Жами 21 та Б-2 Спирит самолёти ишлаб чиқарилган. Уларнинг деярли барчаси Америка штатлари номи билан аталади.
| Рақами | Номи | Ишлаб чиқарилган йили | Қўшимча маълумот |
|---|---|---|---|
| 82-1066 | Спирит оф Америcа | 14-июл 1992-йил | Прототип. У биринчи парвозини 1983-йил 17-июлда амалга оширган. |
| 82-1067 | Спирит оф Аризона | 11-декабр 1991-йил | |
| 82-1068 | Спирит оф Неw Ёрк | 10-декабр 1997-йил | |
| 82-1069 | Спирит оф Индиана | 22-май1999-йил | |
| 82-1070 | Спирит оф Оҳио | 18-июл 1997-йил | |
| 82-1071 | Спирит оф Миссиссиппи | 23-май1997-йил | |
| 88-0328 | Спирит оф Техас | 21-август 1987-йил | |
| 88-0329 | Спирит оф Миссоури | 31-март1986-йил | Хизматга топширилган биринчи Б-2 Спирит |
| 88-0330 | Спирит оф Cалифорниа | 11-ноябр 1988-йил | |
| 88-0331 | Спирит оф Соутҳ Cаролина | 30-декабр 1989-йил | |
| 88-0332 | Спирит оф Wашингтон | 29-ноябр 1990-йил | Ёнғинда жиддий шикастланган. Қайта тикланган. |
| 89-0127 | Спирит оф Кансас | 17-феврал 1995-йил | 2008-йил 23-февралда ҳалокатга учраган |
| 89-0128 | Спирит оф Небраска | 28-июн 1995-йил | |
| 89-0129 | Спирит оф Георгиа | 14-ноябр 1995-йил | |
| 90-0040 | Спирит оф Аласка | 22-март 1993-йил | |
| 90-0041 | Спирит оф Ҳаwаии | 10-январ 1996-йил | |
| 92-0700 | Спирит оф Флорида | 3-июл 1996-йил | |
| 93-1085 | Спирит оф Оклаҳома | 15-май 1996-йил | |
| 93-1086 | Спирит оф Киттй Ҳаwк | 30-август 1996-йил | Ака-ука Райтларнинг ватани номи билан аталган Шимолий Каролина штатини англатади. |
| 93-1087 | Спирит оф Пеннсйлваниа | 5-август 1997-йил | |
| 93-1088 | Спирит оф Лоуисиана | 10-ноябр 1997-йил |
Модернизациялар
- 2008-йилда АҚШ Конгресси ердаги ҳаракатланувчи нишонларнийўқ қилиш учун қуролларни бошқариш тизимини модернизация қилиш дастурини молиялаштирди[12].

Б-2 Спирит Ф-22 Рапторлар билан бирга парвоз қилмоқда - 2008-йил 29-декабрда Б-2 Спирит радар тизимларини янгилаш бўйича шартнома имзоланди. Модернизация жараёнида радар тизимлари бошқа частота диапазонига ўтказилди. Шартнома АҚШга тахминан 468 000 000 долларга тушди[13]. 2009-йил 22-июнда барча Б-2 Спирит самолётлари яхшиланган радар имкониятларини ўз ичига олган „иккинчи ревизион“ га кўтарилганлиги маълум бўлди[14].
- 2009-йил 28-апрелда янгиланган Б-2 Спирит ҳар бири 13500 килограммгача юк кўтариши мумкинлиги эълон қилинди[15].
- 2010-йил бошида Нортҳроп Грумман сўнгги 20 йил давомида мунтазам равишда содир бўлган Б-2 Спирит муаммосини бартараф этадиган ҳисоб-китоблар якунланганини эълон қилди. Муаммо двигателлар ўртасида жойлашган металл панелнинг ёрилишида эканлиги маълум қилинди. Нортҳроп Грумман янги материаллардан фойдаланиш, шунингдек, Б-2 Спирит думининг дизайнига кичик ўзгартиришлар киритиш орқали муаммони ҳал қилган[16].
- 2012-йил 4-апрелда Б-2 Спиритнинг синовлари янгиланган дастурий таъминот, навигация ва алоқа тизимлари билан қайта реконструксия қилинган. Синовлар давомида Б-2 самолётлари Шимолий қутбда бир қанча парвозларни амалга оширди. Парвозларнинг мақсади такомиллаштирилган бомбардимончи самолётни оғир иқлим шароитида юқори баландликда уча олиш қобилиятини синаб кўриш эди. Шимолий қутбга миссияси пайтида бомбардимончи тўртта БДУ-38 ўқув бомбасини ташлади. Синовлар муваффақиятли деб топилди[17].
- 2012-йил 24-сентабрда Нортҳроп Грумман Б-2 Спирит бомбардимончи самолётларини модернизация қилиш тугаганлигини эълон қилди, унда самолётда АФАР билан янги АН / АПҚ- 181 радарлари ўрнатилди. 2008-йилда АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари томонидан буюрма қилинган янгиланиш нархи тахминан 468 000 000 долларни ташкил этди. Модернизация туфайли бомбардимончилар Пентагоннинг ягона жанговар ахборот ва бошқарув тизимидан фойдаланиш имкониятига эга бўлдилар[18].
Нархи
Б-2 Спирит дунёдаги энг қиммат самолёт (ва эҳтимол авиация тарихидаги энг қиммат самолёт). 1998-йилда битта Б-2 нархи, илмий -тадқиқот ишларини ҳисобга олмаганда, 1,157 миллиард долларни ташкил этган. 1997-йил учун бутун Б-2 Спирит дастурининг қиймати қарийб 45 миллиард долларга баҳоланди[19]; Илмий-тадқиқот ишларини ҳисобга олган ҳолда, ўша пайтда битта Самолётнинг нархи 2,1 миллиард долларга етган[20].
АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари ва ишлаб чиқарувчиларнинг фикрича, самолётнинг қимматлиги асосан уни харид қилишнинг қисқариши билан боғлиқ. СССР парчаланиши муносабати билан, дастлаб режалаштирилган 132 та бомбардимончи самолётдан атиги 20 таси сотиб олинди[21].
Жанговар фойдаланиш
- Биринчи жанговар фойдаланиш ҳолати 1999-йилда Югославиядаги НАТО операцияси пайтида содир бўлган. 600 дан ортиқ аниқ бошқариладиган бомбалар (ЖДАМ) нишонларга ташланган, бомбалар ҳам биринчи марта ишлатилган. Шу билан бирга, Б-2 самолётлари Миссури штатидаги Уайтман ҳаво кучлари базасидан Косовога ва орқага узлуксиз парвоз қилди. 7-май куни Б-2 бомбардимони Хитой элчихонасини вайрон қилди, бир нечта хитойлик журналист ва бир хитойлик фуқарони ўлдирди[22].

Б-2 Спирит бомбардимон қилишда - Кейинги йилларда Б-2 Спиритлар Ироқ ва Афғонистондаги урушларда ишлатилган. Б-2 ўзининг энг узун парвозларидан бирини (бу жаҳон тарихидаги энг узун парвоз деб аталади), 44 соатлик ҳавода ёқилғи қуйиш парвозини амалга оширди — Миссури штатидаги Уайтман ҳаво кучлари базасидан ҳавога кўтарилиб, Афғонистондаги жанговар миссияни якунлади ва уйига қайтди .
- 2003-йилда "Ироқ эркинлиги" операцияси пайтида Б-2 самолётлари Диэго Гарсия атолидан ва номи ошкор этилмаган яна бир базадан жанговар парвозларни амалга оширди. Ушбу икки позициядан 22 та парвоз амалга оширилди. Уайтман ҳаво кучлари базасидан 27 та парвоз амалга оширилди. 49 та жангда 300 тоннадан ортиқ ўқ-дорилар ташланди. Парвозларнинг давомийлиги 30 соатдан кўпроқ эди. Парвозларнинг бирида Б-2 Спирит 50 соат қўнмасдан ҳавода учган[23].
- 2011-йил 19-март "Одиссей" ҳарбий операцияси пайтида АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучларининг учта Б-2 самолёти Миссури штатидаги Уайтман ҳаво кучлари базасидан кўтарилди. Жанубий Дакотадан иккита Б-1 бомбардимончи самолёти билан бирга улар Ливияга жўнатилди. Бутун операция давомида Б-2 самолётлари 45 та, Б-1Б эса 105 та нишонни, шу жумладан қурол омборлари, ҳаво ҳужумидан мудофаа об’эктлари, қўмондонлик ва бошқарув постлари, авиация ва бошқа ҳарбий техникага техник хизмат кўрсатиш иншоотларини йўқ қилди[24].
Бахциз ҳодисалар
АҚШнинг расмий маълумотларига кўра, 2010-йилга келиб, битта Б-2 Спирит бомбардимончи жанговар бўлмаган авария натижасида ҳалокатга учраган. 2008-йил 23-февралда Б-2 самолёти (борт рақами 89-0127, Спирит оф Канзас) Тинч океанидаги Гуам оролида Американинг Андерсен ҳарбий базасида қулаб тушди. Бундай турдаги самолёт биринчи марта ҳалокатга учраши эди[25]. Ушбу воқеа содир бўлганидан кейин ушбу турдаги барча самолётларнинг парвозлари тўхтатилди. 2008-йил апрел ойининг охирида парвозлар қайта тикланди[26].
Текширув комиссияси аварияга ходимларининг бепарволиги, унда тўпланган конденсатни олиб ташлаш учун ҳаво босимини қабул қилувчининг иситишини ёқмагани сабаб бўлган деган хулосага келди. Шу сабабли, самолётни бошқариш тизими ҳаддан ташқари юқори тезликни олган ва муддатидан олдин ердан кўтарилиш буйруғини олган. Экипажнинг ҳаракатлари тўғри деб тан олинди, борт тизимларининг ишлашида нормал режимдан бошқа оғишлар аниқланмади ва симуляторда вазиятни симуляция қилиш самолётни сақлаб қолишнинг иложи йўқлигини кўрсатди[27].
2010-йил феврал ойида яна бир Б-2 Спирит (борт рақами 88-0332, номи Спирит оф Wашингтон) худди шу Андерсе

н авиабазасида двигателларни ишга тушириш вақтида двигател бўлинмасидаги ёнғин натижасида жиддий зарар кўрди[28]. Шикастланган самолёт деярли 4 йил давомида таъмирда бўлиб, фақат 2013-йил 16-декабрда яна фазога кўтарилган. Қайта тиклаш ишларининг умумий қиймати 105 000 000 доллардан ошган.
Парвоз самарадорлиги
Техник хусусиятлари
- Экипаж: 2 киши
- Узунлиги: 20,90 м
- Қанотлари кенглиги: 52,12 м
- Баландлиги: 5.10 м
- Қанот майдони: 460 м²
- Оғирлиги :
- бўш: 71 700 кг;
- нормал учиш оғирлиги: 152 600 кг;
- максимал учиш оғирлиги: 171 000 кг;
- ёқилғи массаси : 73 000 кг;
- фойдали юк массаси: 22 730 кг гача (янгилашдан кейин 27 000 кг гача);
- Қанот юки:
- максимал учиш оғирлигида: 372 кг / м²;
- нормал учиш оғирлигида: 332 кг / м²;
- Двигател:
- двигател тури: турбожет бйпасс;
- Модел: „ Генерал Элеcтриc Ф118-ГЕ-100“;
- сиғими:
- максимал: 4 × 7700 кгф;
- двигателнинг оғирлиги: 1452 кг;
- Босимнинг вазнга нисбати:
- нормал учиш оғирлигида: 0,20 кгф / кг;
- максимал учиш оғирлигида: 0,18 кгф / кг;
Парвоз
- Максимал тезлик: 1010 км/соат (М =0,95);
- Круиз тезлиги: 900 км/соат (М =0,85);
- Парвоз масофаси:
- максимал: 11 100 км;
- жанговар радиуси: 5300 км;
- Учиш баландлиги: 15240 м;
- РCС:(Радарлар аниқлай олиши) баъзи манбаларга кўра, ~0,0014 дан ~0,1 м² гача;
Қуролланиш
- Жанговар юк: 22 730 кг гача (модернизация қилинганидан кейин 27 000 кг гача);[29]
- Ядро қуроллари: 16 х Б61-11 ёки 16 х Б83;
- Оддий бомбалар: 80 х Мк.82 ёки 16 х Мк.84 ёки 36 х CБУ-87/CБУ-89 ГАТОР кассетали бомбалар;
- Аниқ қуроллар: 8 х ГБУ-27 ёки АГМ-154 ЖСОW ёки 12 х ЖДАМ;
- Круиз ракеталари: 16 х АГМ-158 ЖАССМ;[30]
Б-2 Спиритни бошқа шу турдаги моделлар билан таққослаш
| СССР
Ту-160 |
СССР
Ту-95 |
АҚСҲ
ХБ-70 Валкирия |
АҚСҲ
Б-1А |
АҚСҲ
Б-1Б |
АҚСҲ
Б-2 |
АҚСҲ
Б-52 | |
|---|---|---|---|---|---|---|---|
| Ташқи кўриниш | |||||||
| Максимал учиш оғирлиги, тоннада | 275 | 172,0[31] | 246 | 176,8 | 216,4 | 171 | 229[32] |
| Максимал жанговар юк, тоннада | 45 | 20 | 29,4 | 34 | 34[33][34]
(+22,7 қўшимча) |
27 | 22,7 |
| Максимал тезлик, км/соат | 2230 | 882 | 3309[35] | 2300[36] | 1328 | 1010 | 957 |
| Жанг радиуси, км | 7300[37] | 6500 | 6900 | 5543 | 5300 | 7210[32] | |
| Жанговар юк билан учиш масофаси, км | 10 500 | 12 100 | номаълум | 9817 | 12 000 | номаълум | номаълум |
| Максимал масофа, км | 14 500[38] | 15 000 | н/д | 13 500[39] | 11 100 | 16 090[32] | |
| Энг баланд парвоз, метрда | 21 765 | 11 900 | 23 600 | 18 900 | 18 290 | 15 000 | 16 765 |
| Яширин технологияларни қўллаш | йўқ | йўқ | йўқ | йўқ | Қисман | Ҳа | йўқ |
| Хизмат кўрсатаётган самолётлар сони | 17 | 68[40] | йўқ | 4 | 64[40] | 19[40] | 58[41] |
Хизматда
2021-йилгача АҚШ ҳаво кучларида 20 та бомбардимончи бор.
19 та Б-2 (дастлаб 20, 1 таси ҳалокатга учраган) Миссури штатидаги Уайтман ҳаво кучлари базасига бири ктирилган ва АҚСҲ Ҳарбий ҳаво кучлари глобал зарба қўмондонлиги (АФГСC) таркибида. Ушбу бўлинма АҚШдаги Б-2 самолётларининг ягона доимий (фаол) эскадрони ҳисобланади.
Манбалар
- ↑ Б-2А Спирит Архивная копия от 24-февраля 2013 на Wайбаcк Мачине
- ↑ ПАССИВЕ МУЛТИСТАТИC РАДАРС ИН АНТИ-СТЕАЛТҲ АИР ДЕФЕНCЕ. Бй Лиэутенант Cолонел Паул Э. Ҳудсон, БСc, CД1 // Cанадиан Форcес Cоллеге
- ↑ "Б-2 Спирит Фаcт Шеэт." У.С. Аир Форcе. Ретриэвед 8 Жануарй 2015.
- ↑ УСАФ то Ретире Б-1, Б-2 ин Эарлй 2030с ас Б-21 Cомес Он-Лине. Аир Форcе Магазине. 11 Фебруарй 2018.
- ↑ Паcе, Стеве (1999), Б-2 Спирит: Тҳе Мост Cапабле Wар Мачине он тҳе Планет, Неw Ёрк: МcГраw-Ҳилл,
- ↑ Гриффин, Жоҳн; Кинну, Жамес (2007), Б-2 Сйстемс Энгинеэринг Cасе Студй (ПДФ), Дайтон, Оҳио: Аир Форcе Cентер фор Сйстемс Энгинеэринг, Аир Форcе Институте оф Течнологй, Wригҳт Паттерсон Аир Форcе Басе, арчивед фром тҳе оригинал (ПДФ) он 22 Аугуст 2009
- ↑ Ван Воорст, Бруcе. „Тҳе Стеалтҳ Такес Wинг.“ Тиме, 31 Жулй 1989. Ретриэвед 13 Септембер 2009.
- ↑ "Флигҳт Cонтрол Аcтуатион Сйстем Интегратор фор тҳе Б-2 Спирит." Арчивед 22 Септембер 2012 ат тҳе Wайбаcк Мачине Моог. Ретриэвед 11 Аугуст 2012.
- ↑ Програм Аcқуиситион Cосц бй Wеапон Сйстем. Департмент оф Дефенсе Будгет фор Фисcал Еар 1993. — Жануарй 29, 1992. — П. 22 — 124 п.
- ↑ Програм Аcқуиситион Cосц бй Wеапон Сйстем. Департмент оф Дефенсе Будгет фор Фисcал Еар 1993. — Жануарй 29, 1992. — П. 22 — 124 п.
- ↑ Програм Аcқуиситион Cосц бй Wеапон Сйстем. Департмент оф Дефенсе Будгет фор Фисcал Еар 1993. — Жануарй 29, 1992. — П. 22 — 124 п.
- ↑ "Нортҳроп Грумман Аддинг Мобиле Таргец то Б-2 Бомбер Cапабилитиэс." Архивная копия от 18-августа 2012 на Wайбаcк Мачине Нортҳроп Грумман, 7 Фебруарй 2008. Ретриэвед: 13 Септембер 2009
- ↑ "Б-2 радар модернизатион програм cонтраcт аwардед." УС Аир Форcе, 30 Деcембер 2008. Ретриэвед: 13 Септембер 2009.
- ↑ "УСАФ Аwардс Б-2 Радар Упграде Продуcтион." (недоступная ссилка с 14-08-2013 [3216 дней] — история, копия) Авиатион Wеэк, 30 Деcембер 2008. Ретриэвед: 13 Септембер 2009.
- ↑ Маер, Дарйл. Нортҳроп Грумман анд УСАФ Верифй Пропер Фит оф 30,000лб Пенетратор Wеапон он Б-2 Бомбер Архивировано 21-августа 2009 года. дефпро.cом, 22 Жулй 2009. Ретриэвед: 13 Септембер 2009.
- ↑ Бомбардировщик Б-2 избавят от 20-летней неполадки. Дата обращэния: 19 марта 2010. Архивировано 22-июня 2012 года.
- ↑ Бомбардировщик Б-2 завершил испитания над Северним полюсом. Дата обращэния: 5-июля 2012. Архивировано 30-сентабря 2012 года.
- ↑ Бомбардировщики Б-2 получили новиэ радари. Дата обращэния: 1-октабря 2012. Архивировано 28-сентабря 2012 года.
- ↑ Б-2 СПИРИТ (аф.мил)
- ↑ Б-2 Бомбер: Cост анд Оператионал Иссуэс (Леттер Репорт, 08/14/97, ГАО/НСИАД-97-181). Дата обращэния: 4 марта 2009. Архивировано 21-июля 2014 года.
- ↑ ГлобалСеcуритй.орг — Б-2 Продуcтион (англ.). Дата обращэния: 19-декабря 2012. Архивировано 14-ноября 2012 года.
- ↑ Мерс, Доминиқуэ (2002), Аcқуиситион Реформ-Инсиде Тҳе Силвер Буллет, Аcқуиситион Ревиэw Жоурнал Т. ИХ, но. 2 (Фалл 2002): 312-322. Проверено 1-сентабря 2007. Архивная копия от 26-сентабря 2007 на Wайбаcк Мачине
- ↑ Аир Форcе Магазине — Бомберс овер Либиа (англ.) (недоступная ссилка). Архивировано 3-июня 2012 года
- ↑ Wиред Магазине — Тwо Бомберс, 24 Ҳоурс, 100 Либян Таргец Дестроед (англ.) (недоступная ссилка). Архивировано 3-июня 2012 года.
- ↑ Линч, Аирман 1ст Cласс Степҳен. „Б-2с ретурн то флигҳт афтер сафетй паусе.“ УС Аир Форcе, 21 Април 2008. Ретриэвед 1 Деcембер 2010.
- ↑ Лента новостей — ПДА.АВИА.РУ — Авиационниэ новости. Дата обращэния: 24-апреля 2008. Архивировано 31-мая 2009 года.
- ↑ Ҳенниган, W. Ж., „Тҳе $105М ресурреcтион оф а Б-2 стеалтҳ бомбер“, Лос Ангелес Тимес, 22 Марч 2014
- ↑ Cандй Книгҳт. "„Спирит оф Wашингтон“ рисес фром тҳе ашес". Wҳитеман.аф.мил. Арчивед фром тҳе оригинал он 24 Деcембер 2013. Ретриэвед 21 Деcембер 2013.
- ↑ Маер, Дарйл. Нортҳроп Грумман анд УСАФ Верифй Пропер Фит оф 30,000лб Пенетратор Wеапон он Б-2 Бомбер Архивировано 21-августа 2009 года. дефпро.cом, 22 Жулй 2009. Ретриэвед: 13 Септембер 2009.
- ↑ Нортҳроп Грумман — Б-2 Спирит Wеапонс (англ.) (недоступная ссилка). Архивировано 3-июня 2012 года.
- ↑ „Летно-технические характеристики Ту-95“. 2021-йил 2-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 30-апрел.
- ↑ 32,0 32,1 32,2 Илин В. Е., Левин М. А. Бомбардировщики. — М.: Виктория, АСТ. 1996. — 272 с. Том 1. С. 68 ИСБН 5-89327-004-5
- ↑ „Нортҳ Америcан Аирcрафт Роcкwелл Интернатионал: Б-1Б - Книга фактов, с. 12, таблица А-1а.“ (эн) (деадлинк). 2012-йил 24-июнда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „Управление Конгресса США по бюджету: Бомбардировщик Б-1Б и возможности его улучшения, с. 85/111, таблица А-1“ (эн) (деадлинк). 2012-йил 24-июнда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „Национальный музей ВВС США: НОРТҲ АМЕРИCАН ХБ-70 ВАЛКЙРИЭ - Страница фактов“ (эн) (деадлинк). 2012-йил 28-ноябрда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „Националний музей ВВС США: Б-1Б ЛАНCЕР — Страница фактов.“. 2012-йил 27-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 12-декабр.
- ↑ „Ту-160 Блаcкжаcк (Туполев).“ (Wайбаcк Мачине сайтида 2021-11-08 санасида архивланган) глобалсеcуритй.орг. Ретриэвед 3 Аугуст 2009.
- ↑ „Ту-160“. 2013-йил 8-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 19-июн.
- ↑ „Б-1Б“ (деадлинк). 2018-йил 2-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 30-апрел.
- ↑ 40,0 40,1 40,2 Тҳе Интернатионал Институте Фор Стратегиc Студиэс ИИСС. Тҳе Милитарй Баланcе 2010. Нуффиэлд Пресс, 2010 — 40, 227, 228-бет. ИСБН 9781857435573.
- ↑ Тҳе Милитарй Баланcе 2018. п.-46
Адабиётлар
- Cриcкморе, Паул анд Алисон Ж. Cриcкморе, „Нигҳтҳаwк Ф-117 Стеалтҳ Фигҳтер“. Нортҳ Бранч, Миннесота: Зенитҳ Импринт, 2003. ИСБН 0-76031-512-4.
- Cроддй, Эриc анд Жамес Ж. Wиртз. Wеапонс оф Масс Деструcтион: Ан Энcйcлопедиа оф Wорлдwиде Полиcй, Течнологй, анд Ҳисторй, Волуме 2. Санта Барбара, Cалифорниа: АБC-CЛИО, 2005. ИСБН 1-85109-490-3.
- Даwсон, Т.W.Г., Г.Ф. Китчен анд Г.Б. Глидер. Меасуременц оф тҳе Радар Эчоинг Ареа оф тҳе Вулcан бй тҳе Оптиcал Симулатион Метҳод. Фарнбороугҳ, Ҳанц, УК: Роял Аирcрафт Эстаблишмент, Септембер 1957 Натионал Арчиве Cаталогуэ филе, АВИА 6/20895
- Эден, Паул. „Нортҳроп Грумман Б-2 Спирит“. Энcйcлопедиа оф Модерн Милитарй Аирcрафт. Неw Ёрк: Амбер Боокс, 2004. ИСБН 1-904687-84-9.
- Гоодалл, Жамес C. „Тҳе Нортҳроп Б-2А Стеалтҳ Бомбер.“ Америcаъс Стеалтҳ Фигҳтерс анд Бомберс: Б-2, Ф-117, ЙФ-22, анд ЙФ-23. Ст. Паул, Миннесота: МБИ Публишинг Cомпанй, 1992. ИСБН 0-87938-609-6.
- Пеллетиэр, Алаин Ж. „Тоwардс тҳе Идеал Аирcрафт: Тҳе Лифе анд Тимес оф тҳе Флйинг Wинг, Парт Тwо“. Аир Энтҳусиаст, Но. 65, Септембер-Оcтобер 1996, пп. 8-19. ИССН 0143-5450.
- Сwеэтман, Билл. „Инсиде тҳе стеалтҳ бомбер“. Зенитҳ Импринт, 1999. ИСБН 1610606892.







