БМАТ

БиоТиббий билимларни текшириш тести (БМАТ) Буюк Британия, Сингапур, Испания, Малайзия, Таиланд, Венгрия, Хорватия ва Нидерландиядаги баъзи университетларда тиббиёт, биотиббиёт фанлари ва стоматология бўйича қабул жараёнининг бир қисми сифатида қўлланиладиган имтиҳон тури.

Имтиҳон формати

БМАТ имтиҳони 2 соат давом этиб, қалам-қоғоз орқали ўтказиладиган тест ҳисобланади. Асоса учта бўлимдан иборат. Биринчи иккита бўлим тест шаклида ва учинчи бўлим эса иншо ёзишни ўз ичига олади.

1-бўлим: Фикрлаш қобилияти

Ушбу бўлим муаммоларни ҳал қилиш ва далилларни бирлаштириш каби қобилиятларни текшириш учун мўлжалланган.32 та саволдан иборат бўлиб, ечиш учун 60 дақиқа вақт берилади.

2-бўлим: Фандаги билим ва уларни қўллай билиш.

Ушбу бўлим одатда 16 ёшгача бўлган мактаб болаларнинг табиий фанлар ва математика бўйича илмий билимларни қўллай олиш қобилиятини текширади (масалан, Буюк Британиядаги ГCСЕ ва халқаро миқёсда ИГCСЕ). Тест 27 та саволдан иборат бўлиб, якунлаш учун 30 дақиқа вақт берилади. Фанлар доирасига математика, физика, кимё ва биология киради.

3-бўлим: Ёзиш вазифаси

Ушбу бўлимда иншо ёзиш талаб этилиб, 30 дақиқа берилади.

Баҳолаш тизими

1 ва 2-бўлимлар учун ҳар бир бўлим бўйича умумий баҳолар 9 балли шкалада кўрсатилади. Энг яхши номзодлар 6.0 ёки ундан юқори балл тўплашади. (охирги йиллардаги номзодларнинг тахминан 10фоизи) ва бир нечта камёбномзодлар (>5фоиз) 7.0 дан юқори балл олишган.

3-бўлим учун номзодлар икки хил кўринишда балл тўплашади – бири тест учун (1-5 шкала бўйича, 5 балл энг юқори) ва ёзилган иншо сифати учун (А, C, Э шкаласи бўйича, энг юқори балл А бўлган ҳолда). Ҳар бир БМАТ иншоси иккита текшрувчи томонидан баҳоланади ва иккита баҳодан умумий ўртача балл чиқарилади. Номзоднинг ёзган иншоси номзод мурожаат қилган ҳар бир муассасага тақдим этилади.

БМАТ дан фойдаланадиган университетлар рўйхати

  • Буюк Британия/дунёнинг қолган қисми: БМАТ дан фойдаланадиган университетлар ва курслар рўйхатини бу ерда топишингиз мумкин.
  • Хорватия, Венгрия ва Испания: БМАТ дан фойдаланадиган университетлар ҳақида маълумотни бу ерда топишингиз мумкин.
  • Нидерландия: Нидерландияда БМАТ талаб қиладиган муассасалар ва курслар рўйхатини бу ерда топишингиз мумкин.