BYD Shark
| БЙД Шарк | |
|---|---|
|
| |
| Асосий маълумотлар | |
| Компания | БЙД |
| Чиқарилган йил | 2024 |
| Таснифи | |
| Синфи | Ўрта ўлчамли пикап |
| Платформаси | ДМО Супер Ҳйбрид |
| Қувват кўрсаткичи | |
| Моторларлар сони | 2 |
| Тезланиши | 5,7 с |
| Ўлчамлари | |
| Ғилдирак базаси | 3260 |
| Ғилдиракформуласи | 4х4 |
| Узунлиги | 5457 |
| Кенглиги | 1971 |
| Баландлиги | 1925 |
| Юкхонаҳажми | 1450 литр |
| Юк тортиши | 835 кг |
| Экстерер | |
| Кузов тури | Пикап |
| Экстерер дизайнери | Волфган Эггер |
| Эшиклар сони | 4 |
| Интерер | |
| Интерер дизайнери | Мишел Яуҳ Паганетти |
| Бошқа маълумотлар | |
| Ўхшаш моделлар | Форд Ф-150, Чевролет Колорадо, Форд Рангер |
БЙД Шарк — Хитойнинг йирик автомобил ишлаб чиқарувчиларидан бири бўлмиш БЙД компнаияси томонидан ишлаб чиқарилувчи рамали пикап. Автомобил илк бор 2024-йил Мексикада тақдим этилган[1][2].
Тарихи
Ушбу модел БЙД компанияси томонидан ишлаб чиқарилган илк рамали пикап ҳисобланади[3]. Автомобил номи акула деган ма'нони билдиради.
Техник кўрсаткичлар
Пикап БЙД ДМО (Дуал Моде Офф-Роад) супер гибрид йўлтанламас платформасида қурилган[3] ҳамда бу каби моделлар ичида энг катта кузов ўлчамга эга. Унинг узунлиги 5457 мм, кенглиги 1971 мм ва баландлиги 1925 мм га тенг. Ғилдираклар базаси 3260 ммни ташкил қилади[4] Қиёслаш учун, модел Чевролет Колорадо ва Форд Рангердан бироз узунроқ қилиб ишланган[1]. Пикап мустақил олд ва орқа подвескаларга эга.
Қуввати

Автомобил 1,5 литрли ички ёнув двигателига асосланган гибрид тизимга эга. БЙД Шарк олдида 231 от кучи ва 170 нм ҳамда орқада 204 от кучи ва 340 нмлик иккита электр моторда ҳаракатланади. Пикап двигател қурилмасининг максимал қуввати 435 от кучига тенг[2]. Автомобил Бладе серияли литий-темир-фосфат батареяси билан жиҳозланган ва унинг сиғими 29,6 кВт*соатни ташкил қилади. Гибрид 0 дан 100 км/соатгача тезликка 5,7 сонияда чиқа олади. Автомобил фақат электр энергиясининг ўзида 100 км масофани босиб ўтиши мумкин ва 20 дақиқада 30% дан 80% гача қувват олиши мумкин[1]. Пикап тўлиқ қувват билан НЕДС тизими бўйича 840 км масофа босиб ўтади[4]. Гибрид 100 км масофага 7,5 литр ёқилғи сарфлайди[2]
Пикапнинг юкхона бўлинмасининг ҳажми 1450 л, юк кўтариш қуввати 835 кгга тенг. Автомобил 2500 кг гача бўлган трейлерни тортиб юриш имконига эга[4]. Шунингдек эшикни қулфлашдан тортиб иқлим назоратигача бўлган барча қулайликлар масофадан туриб фойдаланиш имконини берувчи мобил иловага ҳам эга[1].
Экстерер
Автомобил дизайни Форд услубида ишлаб чиқилган. Катта қилиб ишланган радиатор панжарасида йирик шаклда „БЙД“ ёзувли бренд номи мавжуд. Машина фаралари ЛЕД ҳошияли чироқлар билан айлантириб ишланган. Катта бампер Ф-150 Рапторнинг экстремал версиясига ўхшаб ишланган. Пикапнинг, орқа фара чироқлари борт бўйлаб ўзаро боғланиб кетган[4].
Интерер

Пикапнинг салонида учта дисплей мавжуд бўлиб, булар: 10,25 дюймли асбоблар панели, 12,8 дюймли мултимедия ва олд ойнада праексион экрандан иборат[4]. Автомобилда Андроид Ауто, Аппле CарПлай ва овозни аниқлаш технологиясини қўллаб-қувватлаш тизимлари мавжуд. Шунингдек рақамли калит технологияси ва 50 Вт лик симсиз смартфон зарядловчи тизим ҳам мавжуд. Ускунада 12 дюймли бош экран ва автомобил ён атрофини кўриш имконини берувчи панорамали кўриш тизими мавжуд[1].
Нархи
Автомобилнинг бошланғич нархи 53 000 $ ни ташкил қилади[1].
Яна қаранг
- Форд Ф-150
- Силверадо
- Хитой автомобил ишлаб чиқарувчилари
- Шанхай Автомобиллар музейи
- Хитой автомобил саноати
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 1,5 „Дизайн в стиле Форд Ф-150 Лигҳтнинг, 430 л.с., 100 км без бензина, независимая подвеска и функция караоке. Таким получился БЙД Шарк“. ихбт.cом (15.05.24). Қаралди: 16.04.24.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 Бессонов, Владимир „Рамный пикап БЙД Шарк: с прицелом на экспорт“. ауторевиэw.ру (2024-йил 14-май). Қаралди: 16.05.24.
- ↑ 3,0 3,1 „Китайский бренд создал свой первый рамный пикап — новинка может появиться в РФ“ (ру). зр.ру (2024-йил 15-май). Қаралди: 2024-йил 16-май.[сайт ишламайди]
- ↑ 4,0 4,1 4,2 4,3 4,4 Костин, Евгений „Представлен новый пикап БЙД Шарк - конкурент Форд Рангер с внешностью Ф-150“ (ру). рг.ру (2024-йил 15-май). Қаралди: 16.05.24.