Бааштар (арабча: بعشتر‎‎) Суриянинг шимоли-ғарбий қисмида жойлашган қишлоқ бўлиб, маъмурий жиҳатдан Тартус муҳофазаси таркибига киради. Сурия Марказий Статистика Бюроси (CБС) маълумотларига кўра, 2004-йил аҳолини рўйхатга олишда Бааштар аҳолиси 103 кишини ташкил қилган[1]. Аҳолиси христианлар. Қишлоқ 1970-йилда ас-Савда муниципалитети таркибига кирган бўлиб, муниципал кенгашдан қишлоқ учун битта ўрин ажратилган[2]. Минтақадаги аксарият бошқа насроний жамоалар сингари, мазкур қишлоқнинг паст ўсиш сур’ати ҳам асосан юқори даражадаги кўчиб кетиш ва паст туғилиш кўрсаткичлари билан боғлиқ[3].

Бааштар

بعشتر
Қишлоқ
Мамлакат Сурия
Муҳофаза Тартус
Округ Тартус округи
Кичик туман Ас-Савда ноҳияси
Аҳолиси
 (2004)
103
Вақт минтақаси УТCЕЭТ +2; +3

Манбалар

Адабиётлар