Бабна (арабча: بابنا‎‎, шунингдек Бабанна ёки Баб Ана) Сурия шимоли-ғарбидаги қишлоқ. Маъмурий жиҳатдан ал-Ҳаффа округи таркибига киради. Латакиядан шимоли-шарқда ва ал-Ҳаффа шаҳридан 10 километр (6.2 ми) шимолда жойлашган[2]. Сурия Марказий Статистика Бюроси (CБС) маълумотларига кўра, 2004-йил аҳолини рўйхатга олишда Арамо аҳолиси 490 кишини ташкил қилган[1]. Аҳоли суннийлардан иборат[3].

Бабна

بابنا
Қишлоқ
Мамлакат Сурия
Муҳофаза Латакия
Округ Ал-Ҳаффа округи
Кичик туман Ал-Ҳаффа
Аҳолиси
 (2004)
802[1]
Вақт минтақаси УТCЕЭТ +2; +3

Тарихи

Бабна 1519 ва 1547-йиллардаги Усмонийлар солиқ рўйхатларида Саҳюн туманига қарашли ҳудуд сифатида қайд этилган бўлиб, ундан 620 дирҳам миқдорида солиқ ундирилгани ҳақида ма’лумот келтирилган[4]. 19-аср бошларидан 1924-йилгача, я’ни Усмонийлар ҳукмронлиги даврида (1517-1918) ва кейинчалик Франсия мандати даврида (1923-1946) Бабна Саҳюн казасининг (туманининг) маркази бўлиб келган. Франсузлар ҳудуднинг ушбу маъмурий ролини яқин атрофдаги ал-Ҳаффа шаҳрига ўтказишди. Мақоми пасайтирилишидан олдин Бабнада 2000 нафарга яқин аҳоли яшаган бўлиб, уларнинг аксариятини атрофдаги ҳудудларнинг йирик ер эгалари ташкил этарди. Шаҳарда катта масжид, ма’мурий суд, сарой (ҳукумат уйи) ва гавжум бозор мавжуд эди. Кейинчалик аҳоли сони тез орада кескин камайиб кетди. Шаҳарнинг нуфузли кишилари ва уларга тобе бўлганлар Латакия ҳамда Жаблеҳ шаҳарларига кўчиб ўтдилар. Ҳозирда ҳудуд кичик қишлоққа айланиб қолган. 1990-йилларгача эски масжид ва ҳудуднинг собиқ аҳолисига тегишли бўлган ба’зи катта виллалар сақланиб қолган эди. 1994-йилда қишлоқ аҳолиси 711 нафарни ташкил қилган[5].

Сурия фуқаролар уруши давомида 2012-йил июн ойида Бабна, ал-Ҳаффа ва унинг атрофидаги ҳудудларда қўзғолончилар билан ҳукумат кучлари ўртасида шиддатли тўқнашувлар юз берди[6]. 2022-йил апрел ойида Бабна қишлоғи аҳолиси ва қайтиб келган шахслар жанговар ҳаракатлар вақтида шикастланган уйларни қайта қуриш ёки та’мирлаш учун рухсатномалар сўраб мурожаат қила бошладилар[7].

Манбалар

Адабиётлар