Бачки – 1) ўсимлик илдизидаги куртаклардан ёки тана остидан ўсиб чиқадиган новдалар. Бачкиларнинг ўсиб чиқиши табиий вегетатив кўпайишнинг бир усулидир. Янтоқ, печак, олча, олхўри, терак, қайрағоч, бўзтикан Бачкилар орқали кўпаяди. Бундай кўпайишда ўсимликларнинг тупроқ орасидаги пояси билан бирга илдизлари ҳам куртакланиб, поя чиқаради. 2) устки кийим (чопон, чакмон, яктак ва бошқалар)нинг таги тор келганда олди ва орқа қисми орқасига киритиладиган улоқ.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил