Бадахос – Испания жануби-ғарбидаги шаҳар, Эстремадура мухтор вилоятида, Гвадиана дарёси соҳилида. Бадахос провинсияси маъмурий маркази. Португалия чегарасидаги транзит пункт. Аҳолиси 128 минг киши (1990). Кўнтери саноати ривожланган. Виночилик, тўқимачилик, чинни буюмлар ишлаб чиқариш корхоналари бор. Собор (ХИИИ аср) ва 32 равоқли Палмас кўприги (ХВИ аср) каби меъморий ёдгорликлари сақланган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил