Бадай – уруғ номи. Асосан Хива хонлиги ҳудудида яшаб, Амударё бўйларида чорвачилик билан шуғулланган. ХИХ асрнинг биринчи чорагида Сурхон водийсига, Бекободдан Зомин даштларигача тарқалган. Қорақалпоғистоннинг Беруний тумани шимоли-ғарбида, Амударёнинг ўнг қирғоғида узинлиги 20 км, эни 4–5 км бўлган тўқайни ҳозир ҳам Бадайтўқай дейишади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил