Баден – Германиянинг жануби-ғарбидаги тарихий вилоят. ХИ асрдан – маркграфлик (маркграфлар қароргоҳи – Баден-Баден шаҳри). 1535-йил у иккига: Баден-Баден (католик) ва Баден-Дурлах (1556-йилдан протестант)га ажралган. 1771-йил Карл Фридрих (1738–1811) даврида иккала маркграфлик бирлашган (маркграф қароргоҳи – Карлсруэ). 1806– 1918-йилларда буюк герсоглик, сўнгра Германия ери; 1951-йил охиридан Баден-Вюртемберг ерининг бир қисми.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил