Бадик – фолклор жанри. Гул, гулафшон, кўч-кўч деб ҳам юритилади. Киши танасига қизилча, эшакеми ва бошқа тошмалар тошганда, гўё уларни "даф этиш" учун бадикхон (бадик айтувчи)лар томонидан ижро этилган. Туркий халқларда учрайди. Асосан, бадикхон билан гўё бемор танасига жойлашиб олган "ёвуз руҳ" ўртасидаги кескин курашни акс эттиради. Бадик изчил шаклга эга бўлади, ҳажми турлича, кескин буйруқ оҳанги билан ижро этилади. Бадикнинг тили ва бадиий-ифодавий хусусиятлари халқ сўз санъати ҳодисаси сифатида ўрганилади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил