Badriddin
Бадриддин (ХИВ аср) – самарқандлик бинокор уста. Бадриддин уста Шамсуддин ва уста Зайнуддинлар билан ҳамкорликда Шоҳизинда ансамбли (Самарқанд)даги Шоди Мулк оғо мақбарасини қурган (1373). Бу ҳақда мақбара пештоқининг шарафаси ва устун безаги орасига ёзилган. Бадриддин ва унинг ҳамкорлари бинонинг умумий кўринишини нафис ва жозибали қилиб ишлаш, безак услубини такомиллаштириш, нақшларини мураккаблаштириш йўли билан марказий мужассамотли, бир хонали мақбаралар меъморлигида бурилиш ясаган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |