Баграм, Беграм – қадимги Каписа шаҳри (Афғонистон)нинг ҳаробалари. Қобулдан 60 км шимолида жойлашган. Афғонистондаги франсуз археологик миссияси аъзолари (Ж. Акен, Р. Гиршман) томонидан 1936–1941 йилларда ўрганилган. Шаҳар Мил. ав. И асрда вужудга келиб, милодий ИВ асрнинг 2-ярмида Кобулнинг юксалиши муносабати билан ҳувиллаб қолган. Шаҳар хом ғиштдан қилинган мустаҳкам мудофаа девори (ҳаробалари сақланган) билан ўралиб, унинг қалинлиги 10 м дан зиёд бўлган, деворда тўғри бурчакли миноралар ўрнатилган. Қазишмалар натижасида марказий кўча, турар жой бинолари ва қисман сарой очилган. Топилмалар орасида фил суягидан ишланган буюмлар, инсон тасвири ва нақшлар туширилган эшиклар ва уй жиҳозлари, шунингдек маҳаллий усталар ва четдан (Ҳиндистон, Хитой, Сурия ва бошқалар) келтирилган шиша ва жез буюмлар айниқса қимматлидир[1].

Манбалар

  1. ↑ "Баграм" ЎзМЕ. Б-ҳарфи[сайт ишламайди] Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил