Баҳира (арабча: بَحِيرَىٰ‎‎) – Ислом пайғамбари Муҳаммад амакиси Абу Толиб билан бирга савдо сафарида бирга бўлганида унинг пайғамбарлигини башорат қилгани айтилган насроний роҳибнинг исми[1][2]. Унинг исми сурёний тилидаги бḥīра сўзидан олинган бўлиб, одатда, ўша тилда роҳибларни тасвирлаш ёки унга мурожаат қилиш учун ишлатилади ва „(Худо томонидан) синовдан ўтган ва маъқулланган“ деган маънони англатади. Баҳира Муҳаммаднинг пайғамбарлигини башорат қилган кишига айнан тегишли исм эмас[3][4].

Этимологияси

Баҳира номи сурёний тилидан келиб чиққан бўлиб, роҳибнинг айни исми эмас, балки роҳибга мурожаат қилиш ёки уни тасвирлаш учун ишлатиладиган сўздир. Баҳира сўзи сурёний тилидан таржима қилинганда „синовдан ўтган“, „тасдиқланган“ деган маъноларни англатади[3].

Ислом анъаналари

Роҳиб Баҳира номи билан боғлиқ ҳикоялар исломий манбалардан келиб чиққан бўлиб, уларнинг бир-бирига зид бўлган турли хил версияларни кўриш мумкин[3]. Пайғамбар Муҳаммаднинг таржимаи ҳоли ҳақида бир қанча маълумотлар қолдирган Ибн Ис’ҳоқ[3][5] ва яна бир қанча бошқа муаллифларнинг Абдуллоҳ ибн Абу Бакр ал-Ансорийдан[5] олинган ривоятларида Баҳира билан боғлиқ қуйидаги версияга гувоҳ бўлиш мумкин: Суриянинг Бусро шаҳрида яшовчи Баҳира исмли роҳиб пайғамбарларнинг таърифларини авлоддан-авлодга ўтиб келаётган китоблардан ўрганиб боради. У Маккадан келган бир гуруҳ савдогарлар орасида ёш Муҳаммаднинг боши тепасида уни қуёшнинг жазирамасдан ҳимоя қилган ҳолда эргашиб келаётган булутни кўради. Булут Муҳаммад остида ётган дарахтни ҳам қоплайди ва шохларини унга соя қилади. Буни кўрган Баҳира Муҳаммад билан учрашишга жуда қизиқади ва уларга зиёфат беради. Баҳира Муҳаммадни саволга тутади ва унинг икки кураги орасидаги пайғамбарлик белгисини кўради, бу эса унинг Муҳаммаднинг бўлажак пайғамбар эканлиги ҳақидаги тахминини тасдиқлайди. Баҳира Абу Толибни Муҳаммадга яҳудийлар ҳужум қилишидан қўрқиб, уни кечиктирмасдан Маккага қайтаришга ундайди. Абу Толиб Баҳиранинг насиҳатига қулоқ солади ва уни дарҳол Маккага қайтариб олиб кетади[5].

Табарий томонидан ёзиб олинган ҳикоянинг яна бир вариантида Баҳира Муҳаммаднинг тақдирини башорат қилишига кўпроқ урғу берган ҳолда дарахтлар ва тошларнинг унга таъзим қилганига гувоҳ бўлганини, уни оламлар Парвардигорининг элчиси деб атагани ёзади. Ушбу версияда Баҳира Муҳаммаднинг ҳаётига таҳдид соладиганлар аслида яҳудийлар эмас, балки византияликлар эканлигини ҳам билдиради. У Абу Толибга Муҳаммадни тезроқ уйига қайтариб олиб кетишини маслаҳат беради, Абу Толиб Муҳаммад Маккага эсон-омон етиб олишида Абу Бакр ва Билол ибн Рабоҳни унга ҳамроҳ қилади. Византия империясидан етти нафар киши Муҳаммадни ўлдириш мақсадида эканлиги аён бўлганида Баҳиранинг башорати тез орада ҳақиқатга айланади. Ҳикоянинг бу версияси Термизий Абу Исо ва Муҳаммаднинг бошқа бир қанча таржимаи ҳолларида ҳам ҳужжатлаштирилган[3].

Ал-Суҳайлий томонидан ҳужжатлаштирилган ва ал-Зуҳрийдан олинган бўлиши мумкин бўлган бошқа бир версияга кўра, Баҳира насроний роҳиб эмас, балки яҳудий раввин бўлиб, саёҳат қилаётган чоғида ёш Муҳаммад билан учрашади ва унинг келажакда пайғамбар бўлишини башорат қилади. Уларнинг учрашувлари ҳам Суриянинг Бусро шаҳрида эмас, балки Тайма шаҳрида бўлади. Ибн Ис’ҳоқнинг ҳикоясида келтирилгани каби, бу версияда Баҳира Абу Толибга Муҳаммад Сурияга етиб борган тақдирда, яҳудийлар уни ўлдириши мумкинлигини, шу сабабли уни тезда уйига қайтаришини маслаҳат беради[3][5].

Рад этиш

Баҳирага оид барча ҳикоялар ва унинг тарихда ҳақиқатдан ҳам яшаганлиги ўрта асрлардаги баъзи мусулмон ҳадис танқидчилари томонидан уйдирма сифатида рад этилган[5].

Христиан афсонаси

Мусулмонларнинг Византия ва Форс ҳудудларини босиб олиши ортидан ҳудудий йўқотишларни бошдан кечирган шарқий ҳудудлардаги насронийлар бу воқеаларни Инжил орқали тушунишга ҳаракат қилишади ва булар ўзларининг қилган гуноҳлари учун ўткинчи жазо, мусулмонларнинг илоҳий қўллаб-қувватланишидан далолат эмас, деган хулосага келишади. ВИИИ аср бошларида мусулмонлар ҳукмронлигининг барқарорлигини тан олган ҳолда мунозарали адабиётлар орқали насронийликнинг мураккаб ҳимояси ва Ислом таълимотларига қарши далилларни ўз ичига олган манбалар кўпая бошлади[3]. Бу эса халифа Маъмун даврида (813—33) Баҳира ҳақидаги афсонанинг насроний версияси яратилишига олиб келди. Ушбу ҳикояга асосланган ҳолда кейинчалик Шарқий ва Ғарбий Сурияда иккита ресенсия ишлаб чиқилди[6]. Шунингдек, сурён тилидаги Баҳира ўзига хос исм эмас, балки роҳибга мурожаат қилиш ёки уни тасвирлаш учун қўлланган[3]. Орадан маълум вақт ўтиб, араб тилида ҳам қайта ишланган ресенсия пайдо бўлди. Кейинчалик, Сурия афсонасининг арабча таржимаси ва олдинги арабча версиянинг якуний қисмидан иборат гибрид ресенсия яратилган[6][7][4].

Галерея

Манбалар

  1. ↑ Абел, А. „Баḥīрā“. Энcйcлопаэдиа оф Ислам, Сеcонд эдитион. Брилл. Брилл Онлине, 2007 [1986].
  2. ↑ Wатт, W. Монтгомерй (1964). Муҳаммад: Пропҳет анд Статесман, п. 1-2. Охфорд Университй Пресс.
  3. ↑ 3,0 3,1 3,2 3,3 3,4 3,5 3,6 3,7 Роггема 2008.
  4. ↑ 4,0 4,1 Роггема, Барбара. „Баḥīрā.“ Энcйcлопаэдиа оф Ислам, ТҲРЕЭ. Эдитед бй: Гудрун Крäмер, Денис Матринге, Жоҳн Наwас, Эверетт Роwсон. Брилл Онлине, 2014 [2011]. Аccессед Жулй 12, 2014.
  5. ↑ 5,0 5,1 5,2 5,3 5,4 Антҳонй 2020.
  6. ↑ 6,0 6,1 Тҳомас & Роггема 2009.
  7. ↑ Сзилáгйи 2008.

Адабиётлар

Ҳаволалар