Bahodir Iso
- Википедияда исми Баҳодир бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.
| Баҳодир Исо | |
|---|---|
| Таваллуди |
1956-йил |
| Вафоти |
25-феврал 2025-йил (69 ёшда) |
| Фуқаролиги |
|
| Таълими | Фарғона педагогика институти |
| Касби | Шоир ва журналист |
| Унвони |
|
Баҳодир Исо (1956-йил; Риштон тумани, Фарғона вилояти, ЎзССР — 2025-йил 25-феврал) — ўзбекистонлик шоир ва журналист. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси[1][2].
Ҳаёти
Баҳодир Исо 1956-йил Фарғона вилояти Риштон тумани Дўтир қишлоғида туғилган. 1977-йилда Фарғона педагогика институтини (ҳозирги Фарғона давлат университети) тамомлаган[3].
Меҳнат фаолиятини Риштон туманидаги ўрта мактабларда ўқитувчилик билан бошлаган. Кейинчалик Маданият уйида рассом, туман Маънавият тарғибот марказида раҳбар, вилоят ҳокимлигининг „Фарғона ҳақиқати“ газетаси адабий ходими, Фарғона давлат университети санъацҳунослик кафедрасида ўқитувчи бўлиб иш юритган[4].
Баҳодир Исо 2025-йил 25-февралда вафот этган[5][6].
Ижоди
Илк шеърий тўплами 1988-йилда „Хайрли тун“ номи остида чоп этилган[7]. Кейинчалик „Одамлар ичидан одам изладим“ (2005), „Яхшилар бор яхшиям“ (2008), „Отам кутган кунлар“ (2013), „Муҳаммад Юсуф“ (2014), „Куй тили“ (2015), „Қишлоқдаги шоир“ (2016) номли шеърий тўпламлари босмадан чиққан[4].
„Ичимдаги душманларим“, „Кўрмаганни кўргани қурсин“, „Яхшилар бор яхшиям“, „Янпанлик гўзал қизга“ номли шеърлари қўшиққа айлантирилган.
Манбалар
- ↑ „Таниқли шоир Баҳодир Исо вафот этди“. юз.уз. 2025-йил 26-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 26-феврал 2025-йил.
- ↑ „Шоир Баҳодир Исо 69 ёшида вафот этди“. узрепорт.неwс. Қаралди: 26-феврал 2025-йил.
- ↑ „Баҳодир Исо (1956)“. зиёуз.cом. Қаралди: 26-феврал 2025-йил.
- ↑ 4,0 4,1 „Шоир Баҳодир Исо вафот этди“. ойина.уз. Қаралди: 26-феврал 2025-йил.
- ↑ „Шоир Баҳодир Исо 69 ёшида вафот этди“. хабар.уз. Қаралди: 26-феврал 2025-йил.
- ↑ „Шоир Баҳодир Исо 69 ёшида вафот этди“. газета.уз. Қаралди: 26-феврал 2025-йил.
- ↑ „Баҳодир Исо. Келишингни кутганим-кутган“. кҳ-даврон.уз. Қаралди: 26-феврал 2025-йил.