Bahodir Shoh II

Баҳодир Шоҳ ИИ (1775 – 1862) – Бобурийлар сулоласидан ҳукмдор (1837 – 1858).
У 1837 – 58 н.лари рам-зий жиҳатдан тож ва тахт вориси бўлса ҳам унинг на сиёсий, на ижтимоий ва на иқгисодий мустақиллиги қолган эди. Ўша пайтдага инглиз генерал-губернатори Баходиршоҳга огоҳнома юбориб, унда Деҳлидаги Қизил қалъада яшаётган охирги подшоҳсан деб хабар беради. Бу эса Бобурийлар салтанатининг ниҳояга етганини билдирарди. 1857-йилда мамлакатда ин-глизлар ҳукмронлигига қарши сипоҳийлар қўзғолони кўтарилиши билан халқ Б.ни қўзголон раҳбари ва Ҳиндистоннинголий ҳукмрони деб эълон қилади ва ундан ом-мани инглиз мустамлакачиларига қарши муқаддас курашга даъват этмшни талаб қилади. Мустамлакачилардан қўрқиб қолган ва улар устидан ғалаба қозонишга кўзи этмаган шоҳ халқ талабини рад этади. Аммо қўзғолончилар ўзлари ёзган муро-жаатномага Б.ни имзо чекишга мажбур қиладилар.Баҳодир Шоҳ ИИ нинг номига бўлса ҳам қўзғолонга бошчилик қилиши мамлакатда инглиз ҳукмронлигига катта хаф туғдирди. Инглизлар Б.ни асир олиб, умрбод Мянма (Бирма)га сургун қилдилар. Б. урду тилида Зафар тахаллуси билан ижод этган машҳур шоҳр ҳам эди.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- Ҳошимов И., Ҳиндистондя Бобурийлар сулоласи салтанати, Т., 1996.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |