Baholash
Баҳолаш — таълим олувчиларнинг муайян соҳа (домен) бўйича ўзлаштирилган билим, кўникма, малака ва компетенсиялар даражасини аниқлаш ва ўлчаш жараёни[1]. Шунингдек, баҳолаш ўқув дастурларини такомиллаштириш ва таълим сифатини ошириш мақсадида таълим олувчиларнинг ўзлаштириш даражаси, қобилияти, муносабатлари ҳамда дунёқарашига оид эмпирик маълумотларни ҳужжатлаштириш ҳамда таҳлил қилишни кўзда тутади[2]. Баҳолаш жараёнида маълумотлар бевосита таълим олувчилар ишларини текшириш ёки ўрганиш жараёни ҳақида мантиқий хулосалар чиқариш имконини берувчи билвосита манбалар асосида тўпланади[3]. Гарчи ушбу тушунча кўпинча тест билан синоним сифатида қўлланса-да, унинг кўлами фақат тестлар билан чекланмайди[4]. Баҳолаш обекти сифатида алоҳида таълим олувчи, муайян гуруҳ, ўқув курси, академик дастур ёки яхлит таълим тизими иштирок этиши мумкин. Баҳолаш атамаси таълим контекстида мустақил тушунча сифатида Иккинчи жаҳон урушидан кейинги даврда кенг истеъмолга кирган[5].
Манбалар
- ↑ Жалилов 2020, с. 10.
- ↑ Аллен, М.Ж.. Ассессинг Аcадемиc Програмс ин Ҳигҳер Эдуcатион. Сан Франcисcо: Жоссей-Басс, 2004.
- ↑ Куҳ, Г.Д.; Жанкоwски, Н.; Икенберрй, С.О.. Кноwинг Wҳат Студенц Кноw анд Cан До: Тҳе Cуррент Стате оф Леарнинг Оутcомес Ассессмент ин У.С. Cоллегес анд Университиэс. Урбана: Университй оф Иллиноис анд Индиана Университй, Натионал Институте фор Леарнинг Оутcомес Ассессмент, 2014. Қаралди: 2020-йил 1-сентябр (2024-йил 24-ноябрда асл нусхадан архивланган).
- ↑ Натионал cоунcил он Меасуремент ин Эдуcатион ҳттп://www.нcме.орг/нcме/НCМЕ/Ресоурcе_Cентер/Глоссарй/НCМЕ/Ресоурcе_Cентер/Глоссарй1.аспх?ҳкей=4бб87415-44дc-4088-9эд9-э8515326а061#анчорА (Wайбаcк Мачине сайтида 2017-07-22 санасида архивланган)
- ↑ Нелсон, Роберт; Даwсон, Пҳиллип (2014). "А cонтрибутион то тҳе ҳисторй оф ассессмент: ҳоw а cонверсатион симулатор редеэмс Соcратиc метҳод". Ассессмент & Эвалуатион ин Ҳигҳер Эдуcатион 39 (2): 195–204. дои:10.1080/02602938.2013.798394.
Адабиётлар
- Жалилов, Комил. Баҳолаш назарияси асослари. Тошкент: Академнашр, 2020 — 256-бет. ИСБН 978-9943-6498-4-2.