Баҳоуддин Сам И (форсча: بهاء الدین سام) 1149-йилда қисқа муддат ҳукмронлик қилган Ғурийлар ҳукмдори бўлган. Сайфиддин Сурийнинг укаси ва вориси эди.

Баҳоуддин Сам И
Салтанат 1149
Ўтмишдоши Сайфиддин Сурий
Давомчиси Аловуддин Ҳусайн
Туғилиши Ғур
Вафоти тах. 1149
Фарзандлари Ғиёсиддин Муҳаммад
Муъизз уд-Дин Муҳаммад
Тўлиқ номи
Баҳоуддин Сам ибн Изз уд-Дин Ҳусайн ибн Қутбиддин Ҳасан
Отаси Изз уд-Дин Ҳусайн
Дини Ислом (Суннийлик)

Биографияси

Ғурийлар ҳукмдори Сайфиддин Сурий тахтга ўтиргач, Ғурийлар давлатини укалари ўртасида тақсимлади. Жумладан, Фахриддин Масуд Тажан дарёси яқинидаги ерларни олди. Баҳоуддин Сам И Ғурни, Шиҳабиддин Муҳаммад Харнак Мадинни, Шужа уд-Дин Али Жармасни, Аловуддин Ҳусайн Вожиристонни; Қутбиддин Муҳаммад эса Варшад Варшни олиб, у ерда машҳур Фирузкуҳ шаҳрини барпо этди[1]. Бироқ, кейинчалик Сайфиддин укаси Қутб билан жанжаллашди. Қутб Ғазнага бошпана излаб борди ва у ерда Ғазнавийлар султони Баҳромшоҳ томонидан заҳарлаб ўлдирилди.

Укаси учун қасос олиш мақсадида Сайфиддин 1148-йилда Ғазнага юриш қилди ва Ғазна жангида ғалаба қозонди, Баҳром эса Куррамга қочди[2]. Баҳром қўшин тўплаб, яна Ғазнага қайтди. Сайфиддин чекинди, бироқ Ғазнавийлар қўшини уни қувиб етди ва Санги Сурахда жанг бўлди. Сайфиддин ҳамда Мажд уд-Дин Мусавий асир олиниб, кейинчалик Пулии Як Тақда хочга тортиб қатл этилди.

Сайфиддиннинг вафотидан сўнг тахтга укаси Баҳоуддин Сам И ўтирди. Баҳоуддин Фирузкуҳда қурилиш ишларини давом эттирди ҳамда икки акасининг ўлими учун қасос олиш мақсадида Ғазнага юриш қилиш учун қўшин тайёрлади. Бироқ, шаҳар­га етиб боришидан олдин тез орада табиий сабабларга кўра вафот этди. Шундан сўнг Сайфиддун ва Баҳоуддиннинг укаси Аловуддин Ҳусайн Ғурийлар тахтига ўтирди.

Манбалар

  1. ↑ Ҳисторй оф Cивилизатионс оф Cентрал Асиа, C. Э. Босwортҳ, М. С. Асимов, пп. 185-186.
  2. ↑ C. Э. Босwортҳ, Тҳе Латер Гҳазнавидс, 113-114.

Адабиётлар

Ўтмишдоши:
Сайфиддин Сурий
Ғурийлар малики
1149
Вориси:
Аловуддин Ҳусайн