Bahoulloh

Баҳоулло (асл исми Мирзо Ҳусайн Али Нури) (1817 – 1892) – баҳоийлик асосчиси. Бобийлик ҳаракатининг кўзга кўринган намояндаларидан, Бобийнинг яқин сафдошларидан. Бобийларнинг Эрон шоҳига уюштирган суиқасди муваффақияцизликка учрагандан кейин Баҳоулло Ироққа қочган (1852), бу ерда ўзини Боб ишини давом эттирувчи ва худодан ваҳий олган маҳдий деб эълон қилган.
1858-йилда Бағдодда чиққан "Китоби ийқон" ("Ишонч клтоби") асарида Боб таълимотига бўлган муносабатини акс эттирган. 1873-йилда Фаластинда "Китоб ал-ақдас" ("Энг муқаддас китоб") асарини ёзади, унда баҳоийлик таълимотининг асосий ғояларини баён этади. Кейинчалик Баҳоулло ўз таълимотини давом эттиришни катта ўғли Аббос афандига (тахаллуси Абдулбаҳо, 1920-йил в. э.) васият қилади. Унинг авлодлари ҳамон ўз ғояларини тарғиб этмоқдалар.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |