Aruz
Бу мақолада бир қанча муаммолар мавжуд. Илтимос, уларни тузатиб ёрдам қилинг ёки шу муаммоларни мунозара саҳифасида муҳокама қилинг.
|
Аруз (араб.- водий номи; Макка шаҳрининг номларидан бири; тараф, жиҳат, минтақа, ён; булут; саркаш туя; чодирнинг о'рта устуни; о'лчов) — шеърий ўлчов, вазн. Яқин ва Ўрта Шарқ халқлари шеър тизими. Аруз назарияси туркий халқларга, хусусан ўзбек шеъриятига араблардан ўтган. Навоийнинг „Мезон ул-авзон“ асарида кўрсатилишича аруз водий, рукн номига тўғри келади, кўчма маънода „устун“ дегани. Аруз назарияси биринчи марта Халил ибн Аҳмад Ётиқ матннинг „Китоб ал-аруз“и („Аруз китоби“)да баён қилинган, кейинчалик Рашидиддин Ватвот, Тусий, Шамс Қайс Розий, Мавлоно Юсуф ар-Розий Нишобурийлар томонидан ривожлантирилган. Туркий халқларда арузнинг илк намуналари ислом кириб келгунгача бўлган даврлардаги қадимги мақол ва топишмоқларда, „Девону луғотит турк“да учрайди. Юсуф Хос Ҳожибнинг „Қутадғу билиг“ асари шу вазнда битилган туркий достондир. Аруз - аввал араб алифбоси асосидаги эски ўзбек ёзувига асосланади, унда 29 ундош ва 3 унли ҳарф, яъни чўзиқ унли товуш бўлган. Ҳаракатлар билан кўрсатилувчи яна учта унли — забар -а, зер, — и, пиш — у мавжуд. Ҳаракатларни ундош ҳарфларнинг усти ё остига қўйиб, очиқ бўғинлар ҳосил этилган, ёпиқ бўғин ундош устига сокин (кўплиги сукун) аломати (-)ни қўйиш орқали ҳосил қилинган. Чўзиқ унлилар очиқ бўғинда сокинли деб тушунилган ва бундай бўғинлар, асосан, чўзиқ ҳисобланган. Ҳарф ва ҳаракатлардан жузвлар тузилган. Жузвлар 2 та бўлиб, уларнинг ҳар бири 2 хил кўринишга эга. Араблар чодир уйни, Кўчма маънода, икки мисра шеърни ҳам байт (уй) дейишган, шу сабабли, жузвни тушунтиришда чодир жиҳозлари бўлган — арқон, қозиқча, палое атамаларидан фойдаланилган. Жузвлар сабаб (арқон), ватад (қозиқча), фосила (палове) деб номланган. Улар ўз ичида сабаби хафиф (енгил сабаб): (май): -; сабаби сақил (оғир сабаб): (кўзи): W; ватади мажму’ (йиғиқ ватад): (самар): В -; ватади мафруқ (ёпиқ ватад): (нома) — 655В; фосилаи суғро (кичик фосила): (юра-гим): W -; фосилаи кубро (катта фо-сила): (яшамаган): ВW -каби турларга бўлинади. Жузвлардан 8 та асл рукн ҳосил бўлган: фаилун, фаулун, мутафаилун, мафаилун, мус-таф’и-лун, фаилатун, ма-фаилатун, маф’улату (чўзиқ унли бош ҳарф билан ёзилади). Бобур яна иккита асл рукнни келтирган: фаи-ла-тун билан мус-таф’и-лун. Асл рукнлар жузвлардан тузилади: „фаулун“да ватади мажмудан сўнг сабаби хафиф келади. Арузда зиҳоф деган қисм бор. Унда асл рукнлардан тармоқ рукнларнинг келиб чиқиши кўрсатилади. Бу асл рукнлардаги бирон ҳарф ё ҳарфларни орттириш ё тушуриб қолдириш йўли билан амалга оширилади. Бундай ўзгаришлар 44 та. Мас, жазм зиҳофида олдинги ҳаракатли ҳарф олиб ташланади: (мафаилун) дан (фаилун) қолади, унинг ўрнида (маф’улун) қабул қилинган ва ҳоказо. Маф’улун тармоқ рукн дейилади. Аруз назариясида рукн ва зиҳофдан сўнг баҳр туради, улар 21 та. Баҳрлар гуруҳланади:1) асл рукнларнинг такроридан ҳосил бўлувчи баҳрлар (бундай бахрлар еттита): ҳазаж мафаилуннинг, ражаз му-стаф’илуннинг, рамал фаилатуннинг, вофир муфаилатуннинг, комил мутафа-илуннинг, мутақориб фаулуннинг, мутадорик Фаилуннинг такрорланишидан ҳосил бўлади;2) икки хил асл рукннинг ал машиниб келишидан тузилувчи баҳрлар (улар уч турлидир): а) иккита асл рукн навбатлашиб (алмашиб) келади. Хафиф: фаилатун мустаф’илун фаилатун мустаф’илун. Мунсариҳ: мустаф’илун маф’улату му-стаф’илун маф’улату. Музори’: мафаи-лун фаилатун мафаилун фаилатун. Мужтасс: мустаф’илун фаилатун мустаф’-илун фаилатун. Муктазаб: маф’улату мустаф’илун маф’улату мустаф’илун. Тавил: фаулун мафаилун, фаулун мафа-илун. Мадид: фаилатун фАилун фаила-тун фаилун. Басит: мустаф’илун фаилун мустаф’илун фаилун. Ариз: мафаилун фаулун мафаилун фаулун. Амиқ: фаилун фаилатун фаилун фаилатун; б) икки хил асл рукндан бири аввал такрорлана-ди, иккинчиси такрорланмайди. Сари’: мустаф’илун мустаф’илун маф’улату. Ғариб (жадид) фаилатун фаилатун му-стаф’илун. Қариб: мафаилун мафаилун фаилатун; в) икки хил асл рукндан бири такрорланмайди, сўнг бири такрорланади. Мушокил: фаилатун мафаилун мафаилун. Баҳрлар ҳам асл ва тармоқ баҳрларга бўлинади. Асл рунклардан ҳосил бўлган баҳрлар солим баҳрлар, тармоқ рукнлардан ясалган бахрлар тармоқ бахрлар дейилади. Солимлик ва тармоқлик хусусияти вазнларга ҳам хос. Арузни тушунтириш воситаларидан бири — доира. Бахрлар тузилишидаги ўхшашликларига кўра доираларга бириктирилади. Доирадан сўнг тақти’ (парча-лаш) туради. Бунда байт рукнларга ажратилиб, вазни аниқланади, Тақги’ тил, ёзув ва талаффуз билан боғлиқ. Аруз ҳақидаги ўрта аср назариясида шакл билан мазмун ўртасидаги узвийлик хусусияти ҳақида гапирилмайди. Арузни жузв, зиҳоф, баҳр, доира, фаулунсиз ҳам осон тушунтириш мумкин. Бунда бўғин, рукн, вазн, ритмик пауза, туркумлар ритмни юзага келтиради. Арузга оид ҳозирги замон қараши ўзбек кирилл ёзувига асосланган. Бунда очиқ (унли товуш билан тугаган) бўғин қисқа ва чўзиқ бўғин вазифасини, ёпиқ (ундош товуш билан тугаган) бўғин чўзиқ бўғин вазифасини, о, и, э, у товушларидан ясалган ёпиқ бўғинлар ўта чўзиқ бўғин вазифасини ўтайди. Очиқ бўғин чўзиқ бўғин вазифасида ҳам, қисқа бўғин вазифасида ҳам келаверади, чунки у билан ёпиқ бўғиннинг чўзиқлик даражасидаги тафовут оз. Баъзи ёпиқ бўғинлардаги унлилар бошқа ёпиқ бўғинлардаги унлиларга нисбатан чўзиқроқ бўлгани учун ёпиқ бўғин доимо чўзиқ ёки ўта чўзиқ бўғин ўрнига ўтиши мумкин. Айрим ёпиқ бўғинлардаги ундош товуш очиқ бўғиндаги ундош товушдан кўп (қор, зулм), бундай ёпиқ бўғинлар мисра ичида бир чўзиқ ва бир қисқа бўғин ўрнига ўтади. Бунда қисқа бўғин „В“, чўзиқ бўғин „-“, ўта чўзиқ бўғин „со“ белгиси билан кўрсатилади. Ёнма-ён келган икки ундош товуш орасида қисқа „и“ бордек айтилади:Зор мени қилур ишқ, Ғ -ВВ- В-соХор мени қилур ишқ ВВ- В-со И ИИ(Бобур, „Мухтасар“). Бу байтдаги „зор“, „хор“ бўғинларининг ҳар бири чўзиқ ва бир қисқа бўғин ҳисобига ўтган, юқорида „-В“ белгиси билан тайинланган. Кўпинча, мисра ичида шун-дай кўрсатилади, аслида „со“ белгисини қўйиш ҳам мумкин. „Ишқ“ бўғини мисра охирида келганлиги учун „со“ белгиси ишлатилган. Мазкур байтдаги ИИ рукн тўрт бўғинли, ўлчови ҳам „В-со“дир. Аммо „ишқ“, „илм“ каби сўзлар тақти’да ўзларидан кейинги унли билан бошланган сўзларга туташади, бунда сўз олдинги вазифасини бажармайди. Арузда ритм бўғинлардан рукнларни ҳосил қилиш орқали пайдо бўлади. Бўғинларнинг рукнларга уюшувида рукнларнинг шакли катта аҳамиятга эга. Бу ҳол, гоҳо бир сўзнинг икки рукнга бўлиниб кетишига олиб келади: „ҳажринг“ — „ҳажринг“, кўнглумда" — „кўнглумда“ каби. Бу ритмни уюштиришнинг ўзига хос жиҳатларидан биридир. Рукнлар бир бўғинлидан олти буғинлигачадир. Ҳар бир мисрадаги рукнлар ўзаро уюшиб, вазнни юзага келтиради. Ритм яратилиши рукнлардан вазн ҳосил этишга ҳам боғлиқ: вазнлар байт доирасида тўрт рукнли (мурабба), олти рукнли (мусаддас) ва саккиз рукнли (мусамман) бўлади. Ритм яратилишининг сабабларидан бири ритмик паузадир. Ритмик пауза мисра охиридагина эмас, ичида ҳам бўлади. Шеъриятдаги пауза изчил, мутаносиб, параллел ва ритмикдир. Бобурдан келтирилган ҳар бир мисрада иккитадан рукн бўлиб, рукн охи-рида ритмик пауза юзага чиқади, аммо биринчи рукн охиридаги ритмик пауза билан мисра охиридаги ритмик пауза чўзиқликда тенг эмас. Бу, аввало, шеърда ифода этилган мазмун ва у тақозо этган интонацияга қарайди. Мисралар ичида, баъзи рукнлардан сўнг ритмик пауза бўлмаслиги ҳам мумкин. Бундай ҳолат бир сўз икки рукнга бўлиниб кетганда учрайди. Арузда ритмни уюштиришда туркум ҳам қатнашади. Ҳабибийнинг „Кўклам“, Эркин Воҳидовнинг „Лола“ ғазалларидаги ҳар бир мисра 14 бўғинли, лекин бошқа-бошқа вазнда. Уларнинг вазнлари турлича бўлсада, ритмда яқинлик сезилади. Бу икки ғазал Университет Уртлик туркумга қарашли. Бу туркумда яна бошқа вазнлар ҳам бор. Арузда миераси 4 бўғинлигача бўлган шеърлар мавжуд. '''Абу Нувос''' (762-815), '''Абу Таммом''' (796 −843), ал-Мааррий ва бошқа араб тилида; Саъдий, Ҳофиз, Деҳдавий, '''Жомий''' ва бошқа форс тилида; '''Лутфий''', Навоий, '''Бобур''', Машраб, '''Нодира''', Мунис, '''Огаҳий''', '''Муқимий''', '''Фурқат''' ва бошқа туркийда аруздаги шеъриятнинг энг мукаммал намуналарини яратдилар. Аруз ўзбек шеъриятида ХХ асрнинг 20-йилларигача етакчи бўлган, бармоқ тизими кам қўлланган. Кейинчалик бармоқ тизими етакчилик қилган. Бу — услуб, шоирларнинг қизиқиши, малакаси билан боғлиқ ҳодиса.
Адабиётлар: Алишер Навоий, Мезон ул-авзон, Т., 1949; Бобур, Мухтасар, Т., 1971; Тўйчиев У., Ўзбек поэзиясида аруз системаси, Т., 1985.У. Туйчиев.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |